феврал 21, 2021 17:08 Asia/Tashkent
  • Австрия давлати Европанинг Россияга қарши янги санкциялари ҳақида хабар берди
    Австрия давлати Европанинг Россияга қарши янги санкциялари ҳақида хабар берди

Австрия ТИВ раҳбари Россияда ҳукумат мухолифати раиси Алексей Навальнийга нисбатан қамоқ жазосини тасдиқланганлиги сабабли Европа Иттифоқининг Россияга қарши янги санкциялар қўллашини маълум қилди.

 Австрия ТИВ раҳбари  Александр Шаленберг   Германиянинг Ди Волт газетасига берган интервьюсида,  биз душанба куни ўтказиладиган ташқи ишлар вазирлари кенгашида,  Навальний ишига тегишли жавобларни муҳокама қиламиз ва ушбу қарорлар шунингдек  Россияда инсон ҳуқуқларини бузиладиганлар сифатида  айрим шахсларга қарши санкциялардан иборат бўлиши мумкин деб қўшимча қилди.

Австрия ТИВ раҳбари  Россияга қаршии санкцияларни қўллаб- қувватлаш орқали Европада ушбу қарорни максимал даражада қўллаб қувватлашни кутмоқда деб аниқлик киритди.

Шаленберг ўз сўзларида  Россиядаги воқеалар ва ушбу мамлакатга қарши санкциялар билан таҳдид хусуида фикр билдириш етарли эмас, биз  ўз ичига музокарани ҳам олган Россия қаршисидаги икки томонлама сиёсатга ҳам эҳтиёж сезамиз деб айтди.

Чоршанба куни Москва шаҳар суди Россия оппозицияси лидери Алексей Наваьнийнинг қамоққа олинишига норозилигини рад этди.

Ёрлиқ