феврал 22, 2021 16:12 Asia/Tashkent
  • Россия Навальний иши бўйича Европанинг таҳдидларидан қаттиқ ғазабда
    Россия Навальний иши бўйича Европанинг таҳдидларидан қаттиқ ғазабда

Россиянинг Европа Иттифоқидаги элчиси Москва давлатини Европа таҳдидларига қарши жавоб беришга тайёрлигини таъкидлаб, Европа Иттифоқининг Москва давлатига қарши янги санкциялари тўғрисида огоҳлантирди.

Россиянинг Европа Иттифоқидаги элчиси Владимир Чижов  Германиянинг  Die Welt газетасига берган интервьюсида, агар шерикларимиз Россияга қарши ноқонуний бир томонлама чеклов чораланинг янги босқичини бошлашса, Москва ҳам жавоб беришга тайёр бўлади деб айтди.

 Чижов Россияга қарши кейинги санкциялар тўғрисида қарор қабул қилиш учун Европа Иттифоқи ТИВ раҳбарларининг йиғилиши олдиндан бу интервьюни берди.

Россиянинг ушбу расмийси сўзларининг бошқа қисмида  сўнгги йилларда Европа Иттифоқи мунтазам равишда Россия билан алоқаларини ривожлантиришга тўсқиник қилмоқда ва аксинча Россия Европага эшикларини бутунлай ёпмаган  ишнчли шерикдир деб аниқлик киритди.

Австрия ва Люксембург ТИВ раҳбарлари бугун Европа ТИВ раҳбарларини Москванинг Навальнийга муносабати туфайли Россияга қарши кўпроқ санкцияларни қўллаш тўғрисида қабул қилишлари мумкинлигини эълон қилишди.

Россия мухолифат гуруҳи раиси Алексей Навальний шартли эркинлик қоидаларини бузиш ва хавфсизлик жиноятлар туфайли 3,5 йил қамоққа олинди.

 

Ёрлиқ