феврал 23, 2021 12:49 Asia/Tashkent
  • Москва давлати Европа Иттифоқининг Россияга қарши янги санкцияларини танқид қилди
    Москва давлати Европа Иттифоқининг Россияга қарши янги санкцияларини танқид қилди

Россия ТИВ-и тарқатган баёниясида, россиялик мухолифат гуруҳи етакчиси Алексей Навальнийга қарши бўлганлиги сабабли Европа Иттифоқининг Москвага қарши янги санкцияларини қаттиқ танқид қилди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишча, кеча Россия ТИВ-и тарқатган баёниясида,  Европа Иттифоқи ташқи ишлар кенгашининг Россия фуқароларига сохта баҳоналар билан янги бир томонлама ва ноқонуний санкцияларни қўллаши тўғрисидаги қарорини аччинарли деб баҳолаи.

Россия ТИВ- и баёниясида шунингдек,  сўнгги йилларда самарсизлиги исботланган Россияга қарши санкция ва  босимлар сиёсатини кўриб чиқишнинг яна бир имконияти ҳам ўтказиб юборилди деб қўшимча қилинган.

Баёнияда келтирилишича,  қамоққа олинган  Алексей Навальнийни озод қилиш ҳақидаги ноқонуний талабларни такрорланиши қабул қилиниши мумкин эмас  ва Халқаро майдонларда бундай ҳаракатлар мустақил мамлакатнинг ички ишларига аралашишдан ўзга нарса эмас.

Европа иттифоқининг ташқи сиёсати бўйича масъули Жозеф Боррел ҳам  Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари кеча Брюсселдаги йиғилишида Навальний масаласи учун россияликларга қарши санкциялар мудатини узайтириш тўғрисида келиша олишмаганини маълум қилди.

 

 

Ёрлиқ