феврал 23, 2021 13:53 Asia/Tashkent
  • БМТ Афғонистонда бегуноҳ инсонларни қурбон бўлишини ошиб бораётганидан хавотир билдирди
    БМТ Афғонистонда бегуноҳ инсонларни қурбон бўлишини ошиб бораётганидан хавотир билдирди

БМТ уруш ва хунрезликлар натижасида Афғонистонда тинч аҳоли орасида қурбонлар сонини ошаётганидан ташвишланиш билдирди.

Тулуўъ нюс  телеканалининг хабар қилишича, БМТ  Бош котибининг Афғонистон бўйича махсус вакили бугунги суҳбатида,  Афғонистон президенти Ашраф Ғани  ва Толибон гуруҳи ўртаисдаги тинчлик музокараларни бошланганидан бери тинч аҳоли орасида қурбонлар сонини янада ошганини қўшимча қилди.

Дебора Лионс ўз сўзларида 2020  йилда Афғонистондаги урушлар жараёнида 3035 фуқаро ҳалок бўлиб    5785 киши жароҳат олган деб таъкидлади.

БМТ Бош котиби вакили бу ҳисоботида,  Афғонистондаги урушнинг асосий ўйнчиси  АҚШ томонидан тинч аҳолини нишонга олиниши, терроризмни кенгайиши ва бу мамлакат инфратузилмаларни вайрон этилаётганига ишора қилмади.

 

Ёрлиқ