феврал 26, 2021 15:24 Asia/Tashkent
  • Норвегия армиясининг қўмондони Россия билан тўқнавшув эҳтимоли ҳақида хабар берди

Норвегия армияси қўмондони Россия билан муносабатлардаги зиддиятларни камайтириш зарурлигига ишора этиб, икки мамлакат ўртасида музокара ўтказишга эҳтиёж борлигини таъкидлади.

ИСНА ахборот агентлигининг хабарига кўра, Эрик Кристофорсен охирги йилларда Россия ва Норвегия ўртасидаги алоқалар хиралашиб қолганига ишора этиб, Москва ва  Осло ўртасида музокараларни мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлади.

Россия бир неча маротаба Америка ва Норвегия ўртасидаги ҳамкорликларнинг кенгайишига ишоар этган эди.

Бундан олдин Россия ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Мария Захарова, Москва  Ослонинг АҚШ стратегик бомбардимончи самолётларини Трондхаум яқинидаги авиабазасида жойлаштириш нияти Норвегиянинг ҳарбий фаъоллигини оширишда яна бир қадам деб билади.

Бунга қўшимча январ ойида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия чегараси яқинида НАТО ҳарбий инфратизилмаларини ривожлантиришнинг салбий оқибатлари ҳақида таъкидлаган эди.

 

Ёрлиқ