феврал 26, 2021 16:59 Asia/Tashkent
  • Америка иккинчи марта имтиёз олиш учун Риёзга босим ўтказмоқда

Америка президенти Арабистон подшоси билан қилган телефон орқали сўҳбатида Яманга қарши урушда Ол-Саъуднинг содир этган жиноятларига ишора қилмасдан Арабистонда инсон ҳуқуқлари масаласини кўриб чиқиш ва Яманга қарши ҳужумларни тугатишга чақирди.

Ирна ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Оқ Уй пайшанба куни аср пайтида  бир баёния нашр этиб, Жо Бойден Салмон бин Абдулазиз билан Саъудия Арабистонига кўмак бериш учун Американинг ўз зиммасига олган мажбуриятлари ва Яманда урушни тугатиш учун Америка ва БМТ раҳбари билан дипломатик муносабатлар сайъ-ҳаракатини бошқатдан бошлаш ҳақида фикр алмашди. 

Бу баёнот асосида, АҚШ миллий разведка директори Саъудия Арабистонининг мухолиф журналисти Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши ва Саъудия Арабистони валиаҳди шаҳзода Муҳаммад бин Салмоннинг роли тўғрисида махфий ҳисобот эълон қилиши керак бўлган бир пайтда, Бойден ва Малик Салмон умумий масалалар ва қизиқтирадиган муштарак ҳамкорликлар устида ишлашга келишиб олишди.

Америка ташқи ишлар вазирлигининг наттоғи Нед Прайс ҳам матбуот анжуманида, Жо Бойден Америка манфаатлари таминланадиган равишда Арабистон билан ўз алоқаларини давом эттиришни қайта кўриб чиқишни мақсад қилган,-деб таъкидлади. 

Америка президенти Саъудия Арабистони билан Яманга қарши урушнинг асосий айбдори бўлган АҚШ-нинг инсонпарварлик қиёфасини тиклаш бўйича музокара олиб бормоқда, бу эса БМТ-нинг сўнгги огоҳлантиришига биноан иқтисодий беқарорлик ва тўқнашувлар Яманни парчаланиб кетиши арафасига ва миллионлаб яманлик оилаларни очлик арафасига юзмаюз этган.

Арабистон Америка, БАА  ва бир нечта араб малмакатларининг қўллаб-қувватлаши билан 2015 йил март ойидан бериЯманга қарши тажовузни бошлади. 

Американинг собиқ президенти Дональд Трамп ҳам ўз маъмуриятининг бошланишида Арабистонни сут берувчи сигирга ўхшатиб, бу малакатга 110 миллиард доллар маблағга тенг қурол-яроқ сотди. 

Ёрлиқ