феврал 26, 2021 17:21 Asia/Tashkent
  • Европада коронавируснинг инглиз штамми кенг тарқалмоқда

Европа мамлакатлари Германия ва Францияда коронавируснинг янги тўлқини ҳақида огоҳлантирди.

СНН телеканалининг берган хабарига кўра, Германия бош канцлери Ангела Меркел коронавируснинг инглизча штамининг тарқалиши билан бу мамлакат вақтни талаф этмасдан коронавируснинг тўлиқ чекловларини жорий этиш ҳақида огоҳлантирди.

Ўтган 24 соат ичида Германияда 12 минг одам коронавирус билан зарарланганким, мубтало бўлганларнинг умумий сони 2, 426, 819 нафарга етган.

Германияда ушбу вирусдан қурбон бўлганларнинг сони 70, 003 нафарга етди.

Ўтган 24 соат ичида Францияда 30 мингдан ортиқ одамлар коронавирус билан зарарлангани қайд этилганким, ушбу вирусга чалинганларнинг умумий сони 3, 686, 813 нафарга етган.

Қурбон бўлганларнинг сони эса 85, 582 нафарга етди.

Шанба кунидан бошлаб Франциянинг айрим қисмларида коронавирус чекловларни қайта жорий этиш назарга олинган.

Франциянинг Нисс шаҳри коронавируснинг инглиз штами билан зарарганларнинг 50 фоизини ташкил этади.

Ёрлиқ