март 03, 2021 14:36 Asia/Tashkent
  • ЖССТ: коронавируснинг эрта тугашига кафолат йўқ
    ЖССТ: коронавируснинг эрта тугашига кафолат йўқ

ЖССТ глобал коронавирус пандемияси 2021 йил охирига қадар тугаши тўғрисида умид қилмасликни таъкидлади.

Ассошейтед пресс ахборот агентлигининг хабар қилишича, ЖССТ фавқулодда ишлар дастури  директори Майкл Роян коронавирус  йил охирига қадар тугашига ўйлашга ҳали эрта ва бу ҳақиқатга мос келмайди, аммо янги вакциналар касалхонага ётқизиш  ва ўлимни сезиларли даражада камайтиришга ёрдам беради деб айтди.

ЖССТнинг ушбу масъули,  агар йил охирига қадар вакциналар ўлимни камайтириш ва касалхонага ётқизишини камайтириш билан бир қаторда юқтириш ва касаллик юқиши хавфига ҳам сезиларли таъсир кўрсатса, биз коронавирус пандемиясини назорат қилиш йўлидан боришимиз мумкин деб изоҳлади.

ЖССТ Бош директори Тедрос Адҳанум ҳам мамлакатлар ўз аҳолисини эмлаш учун бир -бири билан рақобатлашмаслиги керак аммо эмлашни глобал жараён  сифатида ҳисоблаш кераклигини айтди.

Шу билан бирга  765 ҳафтадан сўнг ўтган ҳафта дунё бўйлаб вирус билан касалланганлар сони янада ошиб кетди.

Ҳозирга қадар дунёда 115 миллион 299 минг 852 киши коронавирусга чалиниб, улардан 2 миллион 560 минг  602 киши вафот этган.

 

Ёрлиқ