март 14, 2021 11:47 Asia/Tashkent
  • Афғонистонда уруш қурбонлари сони ошиб бормоқда
    Афғонистонда уруш қурбонлари сони ошиб бормоқда

Афғонистонда уруш қурбонлари сони тинчлик музокараларини бошлананидан кейин янада кўпаймоқда.

Шафақно ахборот агентлигининг хабар қилишича  жанг майдонидаги статистик маълумотлар жорий  2021 йилда Афғонистондаги урушда кунли ўртача қурбонлар сони кун сайин ортиб бормоқда. Расмий маълумотмларга биноан, ҳар куни тўқнашувлар, ҳаво ҳужумлари ва портлашларда ўртача ҳисоб билан  75 хавфсизлик ходими, тинч аҳоли ва толиблар ҳалок бўлмоқда.

Шундай қилиб фақат  2021 йилнинг дастлабки 64 кунида 33 вилоятида 5000 га яқин одам ўлдирилди.

Қандаҳор ва Ҳилмандда  энг кўп тўқнашувлар ва қурбонлар сони 2020 йилда ва  2021 йил бошларида жуда кўпайган.

Бошқа хабарга кўра, Афғонистон президентлик идораси  тарқатган баёниясида  Афғонистондаги икки ўн йиллик мувафаққиятсиз урушнинг муҳим иштирокчиис  бўлган АҚШ генерали Кеннет Маккензи ва Афғонистон президенти Ашарф Ғани тинчлик жараёни ва мамлакатда хавфсизлик билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилишди.

Минтақадаги АҚШ террорчи кучлари қўмондони  бу учрашувда,  Афғонистондаги барча нотинчликлар сифатида бегона кучлар иштирокига ишора қилмай,  бу мамлакатда зўравонликларни кучайишидан хавотир билдирди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва унинг иттифоқчилари терроризмга қарши кураш ҳамда хавфсизлик ўрнатиш баҳонасида Афғоинстонда йигирма йиллик мағлубиятли урушидан сўнг, бу мамлакатни нотинчликлар ва терроризмга манбаига айлантиришди  ва афғон халқи ҳукумати эса  АҚШ террорчи кучларини зудлик билан мамлакатини тарк этишини сўрашмоқда.

 

Ёрлиқ