апрел 06, 2021 12:39 Asia/Tashkent
  •  Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиқиш ноаниқлигича қолмоқда

Оқ Уй вакилининг айтишича, АҚШ президенти мамлакат қўшинларининг 1 май кунигача Афғонистонни тарк этишини қийин масала деб билади.

Ал Jazeera телеканалининг хабар беришича, Оқ уй матбуот котиби Жен Саки Вашингтондаги матбуот анжуманида  деди: "Президент Байден ҳанузгача 1 майгача  АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетиш мажбуриятини  қийин масала  деб ҳисоблайди."Биз ҳали ҳам Афғонистондаги уруш музокаралар орқали ниҳоя топишининг тарафдоримиз", --эълон қилди Пентагон.

Бошқа хабарга кўра, душанба куни Афғонистон расмийлари Президент Ашраф  Ғани Кобул ва Толибон ўртасидаги музокараларни қайта бошлаш мақсакдида ӯтказилиши кӯзда тутилган  халқаро конференция учун янги тинчлик режасини тайёрлаганини  эълон қилди.

Президент Жо Байден  Афғонистонда жойлашган АҚШ қўшинларини тўлиқ олиб чиқиб кетиш тўғрисида қарор қабул қилмоқчи.Толиблар билан Доҳада 2020 йил февралда тузилган келишув Афғонистондаги АҚШ қўшинларини 1 майгача тўлиқ олиб чиқишни талаб қилади. Байден бундан олдин белгиланган муддатда бу ишни  бажариш қийин бўлади, деб айтган эди.  Толиблар эса  АҚШ бу қарорининг оқибатлари учун жавобгардир, дея огоҳлантирди.

Ёрлиқ