апрел 10, 2021 12:08 Asia/Tashkent
  • Америка ва ядро салоҳиятини мустаҳкамлаш ҳамда модернизация қилиш

АҚШ Энергетика вазири Америка ядро арсеналларини янгилашдан мақсад бошқа мамлакатларни тӯхтатиб қолиш эканлигини эълон қилди

Ню-Йорк Пост газетасининг ёзишича, АҚШ Энергетика вазири Женифер Гранхолм пайшанба куни Оқ уйнинг матбуот анжуманидаги биринчи чиқишида Байден маъмуриятининг экологик тоза энергия соҳасига 2,3 триллон долларлик инвестиция ажратиш режасини эълон қилди.

"Ушбу сармоянинг бир қисми, агар Конгресс томонидан маъқулланса, мамлакатнинг ядро салоҳиятини янгилашга сарфланиши мумкин", деди Гранхолм.

Мамлакат ёки тажовузкор деб аталмиш давлатлар номини айтмасдан, АҚШ Энергетика вазири деди: "Биз ядровий салоҳиятимизни модернизация қилишимиз, ядровий арсеналимизни сақлаб қолишимиз ва ундан фойдаланишимиз учун хавфсиз ва самарали бўлишимиз кераклиги ҳақида ғамхўрлик қилишимиз лозим. Биз бошқа мамлакатлар томонидан ядровий тажовузнинг олдини олиш учун буни давом эттирамиз".

2019 йилда АҚШ ядровий каллаклари захираси 6100 дан ошди, шундан 2300 га яқини тўпланди ва йўқ қилиниш босқичида. Яна 3800 донаси эса ҳали ҳам фаол ҳолатда.

Ёрлиқ