апрел 13, 2021 10:21 Asia/Tashkent
  •  G7 давлатлари Россияга қарши Украинани ҳимоя қилмоқчи

G7 давлатлари Ташқи ишлар вазирлари Украинанинг мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида Россияни Украина чегараларидаги ҳарбий ҳаракатларини тўхтатишга чақирди.

"Биз, Канада, Франция, Германия, Италия, Япония, Буюк Британия ва Қўшма Штатлардан иборат G7 гуруҳининг вазирлари  ва Еропа Иттифоқининг Олий вакили Россия қўшинлари сонининг Украина чегараларида ва аннексия қилинган Қримда доимий равишда кӯпайишидан   чуқур хавотирдамиз",-- дейилади бу вазирларнинг кеча Америка Ташқи ишлар вазирлиги сайтида чоп этилган баёнотида.

 Баёнотда қўшимча қилинади: "Биз Россияни ўзининг провокацияларини тўхтатишга ва халқаро мажбуриятларга мувофиқ зиддиятларни дарҳол камайтиришга чақирамиз".

G7 гуруҳи Ташқи ишлар вазирлари, шунингдек, 18 мартдаги сўнгги баёнотларини эслаб, Украинанинг халқаро миқёсда тан олинган чегаралари доирасида мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини доимий равишда қўллаб-қувватлашларини тасдиқладилар.

Айни пайтда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украинанинг Донбасс минтақасида юзага келиши мумкин бўлган тўқнашувлар хавотири остида Туркияни ва бошқа мамлакатларни Украинани қўллаб-қувватлаш ҳақида огоҳлантирди.

Ёрлиқ