апрел 14, 2021 12:28 Asia/Tashkent
  • Байден ва Путиннинг телефон орқали мулоқоти

Оқ уй сешанба куни қилган баёнотида АҚШ президенти Жо Байден Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатлашганини эълон қилди.

Оқ уйнинг баёнотида айтилишича, АҚШ президенти россиялик ҳамкасбига телефон қилиб,  АҚШ ва Россия олдида турган барча масалаларни муҳокама қилиш учун учинчи мамлакатда юзма-юз учрашишни таклиф қилди.

Оқ уй вакилининг сўзларига кўра, Байден Путин билан мулоқотда Украинанинг хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини таъкидлаган. Оқ уй матбуот котиби сўзларига кўра, Байден Қрим ва Украинада Россия ҳарбий позицияларининг мустаҳкамланишидан хавотир билдирган ва Москвага зиддиятларни камайтиришни маслаҳат берган.

Айни пайтда, Сергей Шойгу сешанба куни Москвада АҚШ ӯз қўшинларини Шимолий Америка минтақасидан Атлантика орқали Европага, Россия чегараси яқинига ўтказганини билдирди. Россия Мудофаа вазири илова қилди: Бир қадар хорижий жанговар кучлар бугунги кунда Қора ва Болтиқ денгизига жойлаштирилган. Россия чегаралари яқинига 40 минг нафар ҳарбий, 15 минг ҳарбий тажҳизот тӯпланган ва НАТО ҳаво кучлари ҳам бундан мустасно эмас. 

Ёрлиқ