апрел 15, 2021 12:02 Asia/Tashkent
  • Жо Бойден ва Ашраф Ғани Афғонистондан Америка ҳарбийларини чиқариш ҳақида музокара қилди
    Жо Бойден ва Ашраф Ғани Афғонистондан Америка ҳарбийларини чиқариш ҳақида музокара қилди

Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани Аҳмадзай Америка президенти Жо Бойден билан телефон орқали қилган сўҳбатида Афғонистондан Америка ҳарбийларини чиқаришни орқага суриш ҳақида музокара қилди.

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, чоршанба куни кечқурун Ашараф Ғани ўзининг Твиттер саҳифасида сентябр ойининг бошларигача америкалик ҳарбийларни Афғонистондан чиқариш бўйича музокара қилганини эълон қилди. 

Ашраф Ғани Афғонистон Исломий Республикаси Вашингтоннинг қарорини ҳурмат қилади ва муаммосиз ўтиш учун улар билан ишлайди,-деб қўшича қилди.

Америка президенти Жо Бойден чоршанба куни Афғонистондан Америка кучларини чиқариш ҳақида нутқ сўзлади. Америка президенти сўзлаган нутқида, Америка Афғонистон давлатини ҳимоя этади, аммо ҳарбий амалиётлар билан гирифтор бўлмайди,-деб эслатиб ўтди. 

Ўтган куни Американинг етакчи расмийларидан бири Афғонистондан Америка кучларини чиқариш жараёни май ойида бошланади ва жорий йилнинг 11 сентябр ойигача (Американинг Афғонистонга қарши ҳужумининг 20 йиллигида) Американинг ҳарбий кучлари бутунлайин Афғонистонни тарк этишидан хабар берди. 

Толибон гуруҳи бундан олдин хорижий кучлар Афғонистонни белгиланган муддатда тарк этмаса, унда ушбу гуруҳ нуқтаи назаридан Доха келишувини бузиш деб талқин этилади ва улар ушбу кучларга қарши ҳужумларини қайтадан бошлайдилар,-деб огоҳлантириш берганди. 

Ёрлиқ