апрел 16, 2021 15:20 Asia/Tashkent
  • Россия Нато ташкилотини Украинага қурол-яроқ юбориш бўйича огоҳлантириш берди
    Россия Нато ташкилотини Украинага қурол-яроқ юбориш бўйича огоҳлантириш берди

Россия ташқи ишлар вазирлиги Нато ташкилотига Украинага ҳар қандай қурол-яроқ юбориши бўйича гоҳлантириш берди ва бу сайъ-ҳаракат кескинликларни бартараф этиш учун кўмак бермайди,-деб таъкидлади.

Эрон телерадио компаниясининг берган хабарига кўра, Россия ташқи ишлар вазирлигининг баёнотида Москва Нато ташкилотига аъзо мамлакатлар, шу жумладан Туркия томонидан Украинага қурол-яроқ юборишнинг оқибатлари ҳақида гоҳлантириш берди дея келтирилади. 

Россия ташки ишлар вазирлиги Киев ҳукуматига учувчисиз учоқлар ва қурол-яроқлар билан таминлашни кескинликларни ҳал этиш учун ёрдам бермайди,-деб таъкидлади. 

Охирги ҳафталар давомида Украинанинг жануб-шарқидаги тўқнашувлар шиддат олди. Киев ва рус сепаратистлари бир-бирини оташкесимни поймол этишда айбламоқда. Шунингдек Украина Россияни чегара ҳудудларига ҳарбий куч юборишда айбламоқда. Ҳолбуки, Москва ўзининг ҳарбий ҳаракатини Киевнинг гижгижлантирувчи сайъ-ҳаракатларига қарши ҳаракат деб талқин этмоқда. 

Бу ўртада Ғарб мамлакатлари ва Америка ҳам ушбу кескинликларнинг шиддат олиши сабабига айланмоқда ва Россия бир неча марта Ғарбга ушбу бўҳронга ҳар қандай аралашиш учун огоҳлантириш бериб келмоқда. 

Ёрлиқ