апрел 17, 2021 11:33 Asia/Tashkent
  • Эрон томонидан 60 фоиз бойитиш бошланишига Байденнинг  муносабати

АҚШ президенти шанба куни эрталаб матбуот анжуманида Эрон томонидан 60 фоиз бойитишни бошлаш Ядровий келишувга зид эканлигини айтди.

 Форс янгиликлар агентлигининг хабар беришича, Жо Байден бугун эрталаб, Қўшма Штатлар қарийб тўрт йилдан бери ядровий келишув ва 2231-сонли резолюцияни аниқ бузиб келаётганига кӯз юмиб, қуйидагиларни баён этди: "Эроннинг уранни 60 фоизга бойитиш бўйича ҳаракати  ядровий келишувга зиддир".

Оқ уйда Япония бош вазири билан қўшма матбуот анжуманида у Reuters агентлиги саволига шундай жавоб берди: "Биз бу ҳаракатни (60 фоиз бойитиш) қўллаб-қувватламаймиз ва 60 фоиз бойитишга ўтиш фойдали бўлмайди деб ўйлаймиз. Аммо Эроннинг музокараларни давом эттиришга розилик берганидан хурсандмиз".

Эроннинг уранни 60 фоизли бойитиши Венадаги музокараларга ёрдам бермаслигига ишора қилиб, Байден музокараларнинг натижаси ҳақида ҳукм қилишга ҳали эрта эканлигини айтди.

Эрон ва 4 + 1 гуруҳи  Қўшма комиссияси йиғилишида қатнашиш учун Венада бўлган Ташқи ишлар вазирлигининг сиёсий муовини ва Эрон ядро жамоаси бош музокарачиси Саййид Аббос Ироқчи сешанба куни тушдан кейин уранни 60% бойитишга киришилгани ҳақида хабар берди.

Ёрлиқ