апрел 18, 2021 12:26 Asia/Tashkent
  • АҚШ ва Полшанинг Белорусияда давлат тўнтариши қилишга уринишлари

Белорусия хавфсизлик хизматлари Россия разведка хизмати ёрдамида мамлакатда давлат тўнтариши операцияси тўхтатилганлигини эълон қилди.

Ал-Маёдиннинг хабарига кўра, Белорусия хавфсизлик хизмати АҚШ ва Полша кўмаги билан давлат тўнтаришига уриниш ва Президент Александр Лукашенкони террор қилишда айбланиб, икки киши ҳибсга олинганини элон қилди.

Баёнотда келтирилишича, янаги ойнинг 9-куни амалга оширилиши режалаштирилган бу террорчилик лойиҳасини зарарсизлантиришда Белорус хавфсизлик хизматларига Россия  разведка хизмати кӯмаклашган.

Ғарб давлатлари ва АҚШ Белорусиядаги мухолифатни қўллаб-қувватлаш орқали Лукашенко ҳукуматини ағдаришга ҳаракат қилиб келмоқда.

Белорусияда август ойида бўлиб ўтган президентлик сайловларида Лукашенко 80 фоиз овоз тўплаганидан сўнг,  норозилик тўлқини авж олди ва ҳалигача давом этмоқда.

Лукашенко Белоруссиядаги тартибсизликлар учун АҚШ ва баъзи Европа давлатларини айбламоқда.

Ёрлиқ