апрел 18, 2021 13:12 Asia/Tashkent
  • Саудия Арабистони мухолифати саудиялик аскарларнинг қатл қилиниши ҳақида огоҳлантирди

Ал-Сауд режимининг мухолиф партияси Яман урушида қатнашишни истамаган аскарларнинг тобора кӯпроқ қатл қилинаётгани ҳақида бу режимни огоҳлантирди.

ИРНА маълумотларига кўра Яманга қарши урушда қатнашмасликда айбланиб, Саудия Арабистонининг уч нафар аскари қатл этилганидан сўнг, мухолифатдаги Ал-Тажмаъ ал-Ватаний партияси Ямандаги урушни тўхтатиш зарурлигини таъкидлаб, бу ҳаммага, жумладан мамлакат ва Яманга зарар етказишдан бошқа ҳеч нарса келтирмаслигини таъкидлаб, баёнот чиқарди. 

Ал-Тажмаъ ал-Ватаний ўз баёнотида бошқа саудиялик аскарларни урушда қатнашишдан бош тортгани ва Яман тинч аҳолисини бомбардимон қилишни ёки мамлакат инфратузилмасини йўқ қилишни истамаганлиги учун келажакда қатл қилиниши тўғрисида огоҳлантирди ҳамда бу жанг Саудия валиаҳди ва подшосининг ӯз қудратини кӯз-кӯз қилишдан бошқа нарса бӯлмай, унда  Саудия Арабистони ва халқнинг манфаатлари ҳисобга олинмаганини таъкидлади.

Бу  партия  аскарларни қатл қилиш урушда иштирок этаётган ҳарбийларнинг руҳий ҳолати пасайиб кетган бир пайтга тўғри келаётганини ҳам эслатди.

Яқинда Саудия Арабистони Мудофаа вазирлиги Яман урушида қатнашишни истамагани учун  уч нафар саудиялик аскарнинг қатл этилганини  эълон қилди.

Ёрлиқ