апрел 18, 2021 14:35 Asia/Tashkent
  • Қора танли фуқаронинг ўлдирилишига қарши намойишларнинг олтинчи кечасида 100 киши ҳибсга олинди

Америка полицияси Бруклин шаҳрида 20 ёшли қора танли Райт Дантенинг ўлдирилишига қарши норозилик намойишларининг олтинчи кечасида 100 га яқин эътирозчини ҳибсга олди.

Америка Конгрессининг маълумотларига кўра, сўнгги кунларда Бруклин марказидаги норозилик намойишларининг катта қисми тинч ва осойишта бўлса-да, аммо  жума куни полиция шаҳарда полиция идорасига етиб бориш  учун тўсиқларни олиб ташламоқчи бўлган намойишчилар билан тўқнашди ва 100 га яқин одамни ҳибсга олди.

Намойиш воқеаларини ёритган баъзи журналистлар полиция томонидан таъқиб қилинди.

Якшанба куни  полиция Райт Дантега қараб ӯқ узади. Бу нарса  Райтнинг машинаси автоҳалокатга учраб, ӯзининг Жорж Флод полиция томонидан ӯлдирилган жойдан 16 километрлик масофада ҳалок бӯлишига олиб келган. Бу воқеадан таъсирланган эътирозчилар Бруклин Сентр шаҳрининг кӯчаларига чиқишди ва полиция кучлари билан тӯқнашдилар.

Давом этаётган норозилик намойишлари натижасида Данте Райтни отган 26 ёшли аёл   полициячи  Ким Поттер, шунингдек полиция бошлиғи Тим Ганнонлар истеъфога чиқди.

Ёрлиқ