апрел 19, 2021 10:46 Asia/Tashkent
  • Москва 20 чехиялик дипломатни мамлакатдан чиқариб юборди

Россия 18 дипломатининг Чехиядан чиқариб юборилишига жавобан бу мамлакатнинг 20 дипломатини чиқариб юборганини эълон қилди.

ИРНА хабарига кўра, Россия Ташқи ишлар вазирлиги якшанба кунги баёнотида айтилишича: Россия ўзининг 18 дипломатининг Прагадан чиқариб юборилишига жавобан, Чехиянинг Москвадаги элчихонасининг 20 ходимини «персона нон грата» деб атади. Чехия томонига ушбу одамлар Россияни 19 апрел охиригача тарк этишлари кераклиги айтилди.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова журналистларга Чехиянинг россиялик дипломатларни чиқариб юбориши бу мамлакатнинг Россияга нисбатан ташқи сиёсатида мустақилликнинг йўқлигидан далолат эканлигини айтди. "Бу ХХ1 аср қўғирчоқларини акс эттирувчи улкан тасвирнинг бир бӯлаги " деди у Чехиянинг бу қилмиши кулгили эканлигини таъкидлаб.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакилининг айтишича, қўғирчоқ давлатлар Қўшма Штатларнинг буйруғи билан фаоллашган бӯлиб, Полша ва Чехия аслида АҚШ манфаатларига хизмат қилмоқда.

Ёрлиқ