апрел 19, 2021 14:43 Asia/Tashkent
  • Сурияга 24 юк машинасида  қурол ва ёрдамчи ускуналар юборилди

Террорчи АҚШ қўшинлари шимолий-шарқий Сурияга ҳарбий ёрдамчи ускуналарнинг янги партиясини киритишди.

 Суриядаги расмий янгиликлар агентлиги (САНА) нинг хабар беришича, маҳаллий манбалар бугун қурол-яроқ ва ёрдамчи ускуналар ортилган 24 та юк машинасидан иборат АҚШ ҳарбий конвойи  Суриянинг шимоли-шарқидаги Ал-Валид ноқонуний ўтиш пости орқали мамлакатга кирганлигини эълон қилди.

Ушбу манбаларга кўра, карвон қурол ва ўқ-дори қутиларини ва танкерларни олиб кетаётган бўлиб,  Рамилондан Қамишлига ва у ердан вилоятнинг жанубидаги АҚШ ҳарбий базаларига томон ҳаракат қилган.

Аввалроқ ушбу ҳудудга АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари кузатувида  бешта зирҳли техника кириб келган эди.

Суриянинг шарқий ва шимоли-шарқида АҚШ унсурларининг ноқонуний иштироки улкан нефт захиралари билан боғлиқ ва ушбу ҳудудлардан Сурия нефтини талон-тарож қилганликлари ҳақида бир неча бор хабарлар тарқалган .

Сурия ҳукумати ҳар доим Американинг минтақадаги иштироки ноқонуний эканлигини ва бу ишғолни тугатишини таъкидлаб келади.

Ёрлиқ