апрел 20, 2021 13:43 Asia/Tashkent
  • Россиянинг Суриядаги террорчилар позицияларига авиазарбаси: 200 террорчи ўлдирилди

Россия қирувчи самолётлари ва бомбардимончилари душанба куни Суриянинг марказий қисмида жойлашган Хумс вилоятидаги Тадмор (Палмира) шаҳри яқинида террорчилар позицияларини бомбардимон қилди.

Ҳужум натижасида камида 200 террорчи ўлдирилди ва террористларнинг ўқ-дорилари ортилган 24 та транспорт воситаси, шунингдек, 500 килограммга яқин қўлбола бомба тайёрлаш мосламалари  йўқ қилинди, --деди Суриядаги Россия Ярашув маркази директорининг ўринбосари Александр Карбов.

Карбовнинг сўзларига кўра, Россия ҳаво кучлари террорчиларни тайёрлаш базасини нишонга олган.

Россия 2015 йил ўрталаридан бошлаб Сурия ҳукуматининг расмий илтимосига биноан  террорчилар позицияларини бомбардимон қилиш ва Сурия ҳарбийлари томонидан қуруқликдаги операцияларни қўллаб-қувватлаш учун ўзининг ҳарбий ҳаво кучларидан  фойдаланмоқда.

Суриядаги инқироз 2011 йилда Саудия Арабистони, Америка Қўшма Штатлари ва уларнинг иттифоқчилари томонидан қўллаб-қувватланадиган террористик гуруҳлар томонидан минтақавий мувозанатни сионистик режим фойдасига ўзгартириш учун кенг ҳужум билан бошланди. Кейинчалик Сурия Россия ва Эронни  террорчиларга қарши курашишда ёрдам беришга чақирди.

Ёрлиқ