апрел 21, 2021 10:34 Asia/Tashkent
  • Россия Мудофаа вазири  АҚШ ва НАТО минтақада кескинлик келтириб чиқараётгани  ҳақида огоҳлантирди

Россия Мудофаа вазири АҚШ, Украина ва НАТОни Россия чегаралари ва Қора денгизда кескинликлар яратаётгани учун танқид қилди.

Россия Мудофаа вазири Сергей  Шойгу кеча АҚШ ва НАТОнинг Қора денгиздаги провокацион ҳаракатларидан норозилигини билдириб, қӯшимча қилди: "Украина ҳам Донбасс минтақасини беқарорлаштиришга уринмоқда".

Айни пайтда сешанба куни Украина Ташқи ишлар вазири Дмитрий Колба Россиянинг Украинага ҳужум қилиш эҳтимолини рад этмай, деди: "Яқин ҳафталарда Украина билан чегарада жойлашган рус қўшинлари сони 120 минг кишига етади".

Бошқа хабарларга кўра, Вашингтон Ф-15, Ф-16 ва C-130 қирувчи самолётларини  янги ҳарбий машқлар ӯтказиш учун Полшага келтирган.

Айни пайтда оммавий ахборот воситалари Россиянинг кенг кўламли ҳарбий машғулотлари зонасида қанотли ракеталар отилиб,  Қора денгиз   устида  қирувчи самолётлар  учаётгани ҳақида хабар беришди.

Ёрлиқ