май 03, 2021 11:08 Asia/Tashkent
  • Байден: Ядровий келишувга қайтиш учун узоқ йӯлни босиб ӯтишимиз керак

Жо Байден сионистик режимнинг жосуслик агентлиги раҳбари билан учрашувда Вашингтон Баржомга қайтиш учун узоқ йўлни босиб ўтиши кераклигини айтди.

Axius янгиликлар агентлигининг Исроил манбаларига таяниб тарқатган хабарига кӯра Америка президенти Жо Байден Исроил жосуслик агентлиги (Mossad) раҳбари Ёсси Коен билан учрашувда   Вашингтон келажакда Исроил позициясини кўриб чиқишига ишонтирган.

Хабарда айтилишича, Ёсси Коен ҳам учрашув чоғида Вашингтоннинг келишувга ўзгартириш киритилишидан олдин Баржомга қайтиши нотўғри эканлигини таъкидлаган.

Учрашув Вашингтон вақти билан жума куни кечқурун Байден Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху билан телефон орқали суҳбатлашганидан кейин бўлиб ўтди.

Axiusга кўра, Байден-Коеннинг бир соатча давом этган учрашувида Исроил ҳайъатидан фақат Коен иштирок этган.

Учрашувда Байденнинг ёнида  Марказий разведка бошқармаси директори Николас Бернс  ва Оқ уйнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан ҳам бӯлган.

Axius тарқатган хабарининг охирида Оқ уйнинг бу мавзуда изоҳ беришдан бош тортганлиги қӯшимча қилинган.

Ёрлиқ