май 04, 2021 14:49 Asia/Tashkent
  • Америкаликлар Форс кўрфазидаги Эрон денгиз кучлари фаолиятидан хавотирда

АҚШ қўшинлари ўнлаб йиллар давомида Форс кўрфазида уруш ва кескинликларни давом эттираётган бир пайтда, Пентагон вакили Эроннинг денгиз кучлари фаолияти ташвишланарли эканлигини иддао қилди.

Форс янгиликлар агентлигининг хабар беришича, АҚШ Мудофаа вазирлигининг вакили Жон Кирби  душанба куни кечқурун Пентагонда бўлиб ўтган кунлик матбуот анжуманида Эрон ва АҚШ ҳарбий кемаларининг Форс кўрфазидаги сўнгги қарама-қаршилиги тўғрисида шундай деди: "Биз дипломатик каналлар орқали Эрон денгиз кучларининг фаолияти Форс кўрфази минтақаси хавфсизлигига таъсир қилишини эълон қилдик."

Кирби илгари Эроннинг таҳдидларига,  жумладан денгиз ва баллистик ракеталар соҳасидаги таҳдидларига қарши кураш АҚШ миллий хавфсизлигининг зарурати эканлигини иддао қилган эди.

Кибрининг бу иддаолари  АҚШ расмийлари Эрон Ислом Жумҳуриятига қарши ёлғон маълумотлар, асоссиз айбловлар,  таҳдид ва провокацион баёнотлар беришда давом этаётгани ва Американинг бу каби  душманлик ҳаракатлари жуда нозик Ғарбий Осиё минтақасида хавфсизликнинг кескин муҳитини яратган бир шароитда янграмоқда.

АҚШнинг Форс кўрфази сувларидаги ҳарбий провокацион ҳаракатлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг мақсадлари ва тамойилларига  зид бӯлиб, минтақавий ва халқаро тинчлик ва хавфсизликка жиддий таъсир кўрсатади.

Ёрлиқ