май 08, 2021 13:58 Asia/Tashkent
  • Ядровий келишув мажбуриятларини бажариш учун Американинг  шарти

АҚШ Эрон билан ядровий келишувни бузганига қарамай, Вашингтон Эрон Ядровий келишувдаги мажбуриятларини тўлиқ бажаришга қайтган тақдирдагина унга қарши санкцияларни бекор қилишини айтди.

"Санкциялар фақат Эрон ядровий мажбуриятларини бажаришга қайтган тақдирда бекор қилинади,-- деди Тасним ахборот агентлиги хабарига кўра Оқ уй матбуот котиби Женифер Саки журналистларга. -- Биз Эрон Ядровий келишувга  риоя қилиш учун бажарадиган ишлардан ортиқ ҳеч нарса қилмаймиз."
Оқ уй матбуот котибининг сўзлари АҚШнинг уч йил олдин халқаро кенг қаршиликларга қарамай, Ядровий келишув ва БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2231-сонли қарорида кӯрсатилган ўз мажбуриятларидан воз кечиб, ядровий келишувдан чиққан бир ҳолатда янграмоқда.
Амалдаги президент Жо Байден ҳам Доналд Трамп маъмурияти томонидан олиб борилган "максимал босим" сиёсатини давом эттирмоқда.
Эрон Ислом Жумҳурияти Қўшма Штатлар Ядровий келишувга тўлиқ қайтиб, барча санкциялар бекор қилинганидан ва бу ҳаракатларнинг ҳаққонийлиги текширилишидан сўнг, Ядровий келишувдаги мажбуриятларини бажаришини бир неча бор таъкидлаган.
Ҳозирда Венада Эрон ва 4 + 1 гуруҳи ўртасида Америка Қўшма Штатларининг Ядровий келишувдаги мажбуриятларини бажаришга қайтишига ечим топиш учун музокаралар олиб борилмоқда. Америка саботажи туфайли ҳанузгача музокараларда натижага эришилмаган.

Ёрлиқ