май 09, 2021 10:46 Asia/Tashkent
  • Кобулдаги теракт қурбонларининг сони ортиб бормоқда

Кобулдаги мактабга уюштирилган теракт натижасида ўлганлар сони 55 кишига, ярадорлар эса 151 кишига етди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар беришича, Кобулдаги терактда қурбонлар сонининг кўпайиши билан Кобул касалхонаси расмийлари халқдан оғир аҳволда бўлган ярадорларга қон топширишни сўраган.

Хабарда айтилишича, ҳужумда ўлган ва жароҳат олганларнинг аксарияти ӯқувчилардир.

Афғонистон ҳукумати ҳужум учун Толибонни айблади, аммо Толибон ҳужумга алоқадорлигини рад этди ва ИШИДни айблади.

Кобулнинг ғарбий қисмидаги қизлар мактабига қилинган ҳужум кўплаб ички ва ташқи реакцияларни келтириб чиқарди ҳамда кенг миқёсда маҳкум этилди.

Бир йил олдин, худди шу кунларда террористик ҳужумчилар Кобулнинг ғарбий қисмидаги касалхонага ҳужум қилиб, кўплаб аёллар ва янги туғилган болаларни отиб ўлдиришган эди.

Ёрлиқ