май 09, 2021 15:12 Asia/Tashkent
  •  Ҳиндистонда коронавируснинг кенг тарқалиши  давом этмоқда

Ҳиндистонда бир кунда 403 738 киши коронавирусга чалинди.

Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, бир кунда 403 минг янги ҳолат аниқланиб, ушбу мамлакатда коронавирусни юқтирганларнинг умумий сони 22 миллион 300 минг кишига етди.

Шу билан бирга, кеча Ҳиндистонда бу машъум вирус қурбонлари қаторига яна 4092 киши қўшилди.

Шунга кўра, ушбу мамлакатда эпидемия бошланганидан бери коронавирус қурбонларининг умумий сони 242 362 кишига етди.

Associated Press хабарига кўра, Ҳиндистонда коронавируснинг кенг тарқалиши  давом этаётган бир пайтда  бош вазир Нанендра Модига бутун мамлакат бӯйлаб карантин жорий қилиш учун босим кучаймоқда.

Ёрлиқ