май 12, 2021 14:47 Asia/Tashkent
  • Москва Қирғизистон-Тожикистон чегарасидаги зиддиятларни ҳал қилишга тайёр

Россия ва Қирғизистон президентлари телефон орқали икки томонлама ҳамкорлик ва мамлакатнинг яқинда Тожикистон билан чегарадаги тўқнашувлари тўғрисида гаплашдилар.

Россия президенти Владимир Путин  Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан телефон орқали суҳбатда қирғиз халқини янги конституциянинг қабул қилиниши ва кучга кириши билан табриклади.

Путиннинг таъкидлашича, Москва Бишкекка чегара можароси оқибатлари ва коронавирус эпидемиясини енгишда ёрдам беришга ва Россия вакциналарини етказиб беришга тайёр.

Жапаров шунингдек, Қирғизистон Россия билан барча соҳаларда тўлиқ ҳамкорлик қилишга тайёрлигини эълон қилди.

Томонлар шу йил май ойи охирида Москвада учрашишга келишиб олдилар.

Ёрлиқ