май 12, 2021 18:25 Asia/Tashkent
  • Россиянинг қирувчи самолётлари НАТОнинг тўртта айғоқчи самолётини чиқариб юборишди

Сўнгги 24 соат ичида Россия қирувчи самолётлари Россия чегараси яқинида НАТОнинг тўртта айғоқчи самолётини ҳайдаб чиқаришди.

Россия Мудофаа вазирлиги сешанба куни  Россиянинг Миг-31 қирувчиси Норвегиянинг П-3 Арион самолётини ўз ҳаво ҳудудидан ноқонуний равишда ўтиб кетишга ҳаракат қилаётган пайтда тезда аниқлаб, топишга муваффақ бўлганлиги ва уни Баренс  денгизи устидан учиб ўтишга мажбур этганини эълон қилди.

Шунингдек, Россиянинг учта Сухой-30 қирувчи самолёти,  Қора денгиз устида учта француз айғоқчи самолётини ҳайдаб чиқарди. Россия Мудофаа вазирлиги ушбу вазифалар муваффақиятли бажарилгандан сўнг ўз самолётларининг базаларга хавфсиз тарзда қайтганини эълон қилди.

Америка Қўшма Штатлари ва унинг иттифоқчиларининг ҳарбий  самолётлари  Россия ҳарбий ҳаракатлари тўғрисида маълумот тўплаш учун мамлакат чегаралари бўйлаб учиб юришган пайти Россия ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан бир неча марта ўз вақтида қатъий жавоб олишган. Яқинда оммавий ахборот воситалари Россия ҳарбий-ҳаво кучлари мамлакатнинг шимолида ҳар қандай тажовузни қайтариш учун модернизатсиялашган Миг-31 қирувчисини жойлаштириши ҳақида хабар беришди.

Ёрлиқ