май 13, 2021 00:09 Asia/Tashkent
  • Афғонистон армиясига АҚШ учинчи ҳарбий базасининг топширилиши

АҚШнинг Афғонистондаги учинчи ҳарбий базаси афғон армиясига топширилди.

АҚШ армиясининг махсус операциялар қўмондонлиги чоршанба куни Кобулнинг жануби-ғарбий қисмдаги "Риш Хор" ҳудудида жойлашган "Мурҳод"  АҚШ ҳарбий базаси афғон армиясининг қўмондонликларига расмий равишда топширилганлигини эълон қилди.

"Мурҳод"  сўнгги икки ҳафта ичида афғон кучларига топширилган Американинг учинчи ҳарбий базасидир. Афғонистоннинг жанубий ва шимолий қисмида жойлашган Ентони ва Майк Spinning базалари илгари афғон қўшинларига топширилган эди.

Хабарларга кӯра бу ҳаракат кўпроқ АҚШ қўшинларини Афғонистоннинг бир қисмидан иккинчи қисмига кўчиришга қаратилган ва Америка қўшинлари ҳали Афғонистонни тарк этмаган. Жо Байден АҚШ қўшинлари 11 сентябрга қадар чиқиб кетишини ваъда қилди. 

АҚШ ва унинг иттифоқчилари 2001 йилда Афғонистонга терроризмга қарши кураш ва Афғонистондаги хавфсизликни таъминлаш баҳонасида бостириб кирдилар. Бу ишғол афғон халқига уруш, можаролар, Афғонистоннинг иқтисодий инфратузилмасини йўқ қилиш, шунингдек, нотинчлик, терроризм ва гиёҳванд моддалар ишлаб чиқаришнинг кӯпайишидан бошқа ҳеч нарса келтирмади.

 

Ёрлиқ