май 15, 2021 12:58 Asia/Tashkent
  • Россия АҚШни расман \
    Россия АҚШни расман \" дўст бўлмаган давлатлар\" рўйхатига киритди

Россия давлати АҚШни расман ўзига " дўст бўлмаган мамлакатлар" рўйхатига киритди.

Россиянинг ИТАР ТАСС ахборот агентлиги  Москва ҳукумати томонидан тасдиқланган " дўст бўлмаган мамлакатлар" рўйхати ҳақида хабар қилиб,  энди АҚШ ва Чехия расмий равишда ушбу рўйхатда жой олган деб изоҳлади.

Россиянинг расмий ҳуқуқий ахборот порталида эса АҚШ ва Чехияни ушбу рўйхатга киритиш бўйича кўрсатмалар жума куни жойлаштирилганди.

Ушбу дастуруламалга биноан Чехия ўз элчихонасида ишлаш учун энг кўп 19 нафар Россия фуқаросини иш билан таъминлашга рухсат бериши мумкин.

Аммо АҚШ бу мақсадда бирорта ҳам Россия фуқаросини ишга олиши мумкин эмас.

Россия ТИВ-и наттоғи Мария Захарова аввалроқ ушбу рўйхат президент Владимир Путин томонидан яқинда чиқарилган фармонга мувофиқ тузилганини маълум қилганди.

Мария Захарова шунингдек Россия президентининг фармони бошқа давлатларнинг душманлик қадамларига қарши жавоб чораси эканлигини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтаимз яқинда Владимир Путин Россия ҳукуматини баъзи Ғарб давлатларнинг дўстона бўлмаган ҳаракатларига  жавоб беришга мажбур қилувчи фармонни имзолаганди.

 

Ёрлиқ