май 16, 2021 14:11 Asia/Tashkent
  • Европа Иттифоқи Россиянинг \
    Европа Иттифоқи Россиянинг \"дўст бўлмаган мамлакатлар рўйхати\"ни нашр этишига муносабат билдирди

Европа Иттифоқи ташқи сиёсати масъули Москванинг "дўст бўлмаган мамлакатлар"га нисбатан айбловларини асоссиз деб баҳолади.

Новости ахборот агентлигининг хабар қилишича, Жозеф Боррел ў сўзларида Европа Иттифоқи Россиянинг баъзи хорижий давлатларнинг дўстона бўлмаган ҳаракатларига жавоб бериш учун кўрган чораларидан афсусда эканлигини таъкидлаб, Москва ҳукумати томонидан эълон этилган бу борадаги айбловларни асоссиз деб билди.

Боррел шунингдек биз Россияни икки томонлама муносабатларини янада ёмонлашувига йўл қўймаслик тўғрисидаги қарорни қайта кўриб чиқишга чақирамиз, бундай чоралардан ташқари ҳам вазият тобора кескинлашиб бормоқда деб изоҳлади.

 Москва ҳукумати томонидан тасдиқланган " дўст бўлмаган мамлакатлар" рўйхати ҳақида хабар қилиб,  энди АҚШ ва Чехия расмий равишда ушбу рўйхатда жой олган деб изоҳлади.

Россиянинг расмий ҳуқуқий ахборот порталида эса АҚШ ва Чехияни ушбу рўйхатга киритиш бўйича кўрсатмалар жума куни жойлаштирилганди.

Ушбу дастуруламалга биноан Чехия ўз элчихонасида ишлаш учун энг кўп 19 нафар Россия фуқаросини иш билан таъминлашга рухсат бериши мумкин.

Кремль наттоғи Дмитрий Песков рўйхатдаги давлатларнинг кам сони Москва расмийларининг Ғарб давлатлари билан гаплашига ва  улар билан муносабатларни яхшилашга тайёр эканлиларини акс эттиришини таъкидлади.

 

Ёрлиқ