октябр 14, 2021 14:03 Asia/Tashkent
  • Арманистон: Боку билан чегараларни ўзгартириш бўйича ҳеч қандай музокара бўлмайди
    Арманистон: Боку билан чегараларни ўзгартириш бўйича ҳеч қандай музокара бўлмайди

Арманистон Миллий Хавфсизлик кенгаши котиби Эрон чегарасидаги геополитик ўзгариш учун Боку ва Ереван ўртасидаги ҳар қандай музокараларни рад этди.

Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича,  Арманистон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Армен Григориян  Таснимга берган интервьюсида  Ереван давлатини  Эрон ислом республикаси билан  иқтисодий, маданий ва хавфсизлик алоқаларини яратишга ҳаракта қилаётганини таъкидлаб,  Арманистон давлати  Зангзор коридори ҳақида ҳеч нарса демаган ва айтмайди ҳам деб қўшимча қилди.

Григориян шунингдек,  Арманистон  Эроннинг Чобаҳор портига уланишига ҳаракат қилмоқда, чунки  бу икки давлат ўртасидаги муносабатларни кенгайтириш Арманистон ва минтақани манфаатидадир деб аниқлик киритди.

Арманистон ва Озарбайжон Республикаси ўртасидаги Тоғли Қорабоғ минтақасида юзлаб одамларнинг ўлимига ва ярадор бўлишига олиб келган ҳарбий можаро 2020 йил 27 сентябр  куни бошланиб, Россия воситачилигида 2020 йил 10 ноябрда тугади.

Арманистон ва Озарбойжон республикаси ўртасида 2020 йил 9- ноябрида имзоланган тинчлик битимига кўра, Тоғли Қорабоғ минтақасидаги ҳудудлар назорати Озарбойжон республикаси ихтиёрига ўтди.

Тўқнашувлар ноябрь ойида Россия аралашуви билан тўхтатилди, аммо ўшандан бери икки давлат бир-бирини оташкесим битимни бузишда айблаб келмоқда.

 

Ёрлиқ