Январ 14, 2022 12:50 Asia/Tashkent
  • Москва Вашингтонни россиялик юқори мартабали амалдорларга қарши эҳтимолий санкциялар ҳақида кескин огоҳлантирмоқда
    Москва Вашингтонни россиялик юқори мартабали амалдорларга қарши эҳтимолий санкциялар ҳақида кескин огоҳлантирмоқда

АҚШ Сенатида демократларнинг Россиянинг юқори мартабали амалдорларига, жумладан, президентга қарши эҳтимолий санкциялар қўллаш режасининг ошкор этилиши Москванинг кескин муносабатига сабаб бўлди.

Фарс ахборот агентлиги хабарига кўра, Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков пайшанба куни АҚШни Россиянинг юқори мартабали амалдорлари, жумладан, президент Владимир Путинга нисбатан санкциялар қўллаш Москва ва Вашингтон ўртасидаги алоқаларни узиш дегани эканлиги ҳақида огоҳлантирди.

Чоршанба куни кечқурун АҚШ Сенатидаги демократлар Россиянинг юқори мартабали ҳукумати ва ҳарбий амалдорларига, жумладан Путинга нисбатан кенг қамровли санкциялар қўллаш режасини шундай бир пайтда эълон қилдиларки,  сўнгги бир неча йил давомида Москва ва Вашингтон муносабатлари НАТОнинг ҳарбий таъсирини кенгайтириш,  Россия яқинида ва ҳатто Шарқий Европа билан чегарада НАТО нинг кучайиши, Россиянинг АҚШ сайловларига аралашуви, Москвадаги россиялик мухолифатчи Алексей Навалний иши, Вашингтоннинг бир томонлама санкциялар, Украина инқирози ва Қрим яримороли бўҳрони туфайли икки  боши берк кўчага кириб қолган.

АҚШ ва Европа Иттифоқи 2014-йилдан бери Россияга қарши қатор иқтисодий ва молиявий санкциялар жорий қилган ва бу Москванинг норозилигига сабаб бўлган.

 

 

Ёрлиқ