Январ 15, 2022 14:17 Asia/Tashkent
  • Афғонистоннинг Форёб вилоятида содир этилган сўнгги тўқнашувлар хусусидаги маълумотлар
    Афғонистоннинг Форёб вилоятида содир этилган сўнгги тўқнашувлар хусусидаги маълумотлар

Афғонистоннинг Форёб вилоятида Толибон гуруҳининг ўзбек ва паштун миллатларига мансуб аъзолари ўртасидаги тўқнашувларда 6 киши ҳалок бўлиб ёки яраланган.

Франция Халқаро радиосининг хабар қилишича,  Толибон гуруҳининг ўзбек миллатига мансуб Махдум Олим Раббонийни қўлга олинганидан кейин келиб чиққан бу тўқнашувларда 1 киши ҳалок бўлиб, 5 нафар жароҳатланди.

Воқеа гувоҳларига кўра, кеча Толибон ҳаракатининг буйруғига эътибор бермаган ҳарбий машинага қарата ўқ отганида бу гуруҳнинг аъзоси Махдум Раббоний кучларидан бири ҳалок бўлиб яна 3 киши жароҳатланди. Бу ҳужумда икки нафар аёл ҳам қурбон бўлган.

Форёб вилятидаги тўқнашувлар маркази бўлган Маймана шаҳридаги маҳаллий мухбирнинг айтишича, кеча полиция, Ийдгоҳ масжидида эътиборларининг митингини олдини олган.

Бу манба шу кунларда бозор фалиятини тўхтатилганига ишора қилиб, танклар жойлаштирилиш билан Маймана ҳарбий вазиятга айланганини таъкидлади.

Кескиинликларни ортиб боши билан Форёбдаги Толибон ҳаракатининг пуштун миллатига мансуб етакчилари минтақани тарк этган.

Толибон ҳаракатининг ўзбек қўмондонларидан бири мулла Махдум Муҳаммад Олим Раббоний  чоршанба куни  номаълум сабабларга кўра Толибон ҳаракати разветкаси томонидан ҳибсга олинганди.

Бир кунидан кейин  айрим енгил ва оғир қуролга эга бўлган Толибон ҳаракатиниг ўзбек миллатига мансуб вакиллари  хиёбонларга чиқиб  Раббонийнинг озод этилишини талаб қилишди.

Афғонистондаги айрим ўзбеклар бу қўмондоннинг ҳибсга олинишин ирқчилик ҳаракат деб билади.

 

 

Ёрлиқ