июн 22, 2022 11:40 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар (172)
    Украинадаги сўнгги воқеалар (172)

Украинадаги сўнгги ўзгаришлар қуйидагилар:

* Россия Мудофаа вазирлиги Украина кучларининг янги ва мувафаққитсиз амлиётларида Украинанинг  30 та учувчисиз учоқларини / Туркияда ишлаб чиқарилган/ уриб туширлга.  Украина кучлари Одесса соҳилидаги Мар ороли номи билан танилган стратегик оролни қайтариболишни назарга тутганди ва бу амалиётда украиналик 30 аскар ҳам ҳалок бўлди деб изоҳлади..

* Кеча Россия Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев АҚШ назорати остидаги Украина қурол-аслаҳа билан тўла ва билогогик ва ядровий қуроллар ишлаб чиқариш майдончасига айланиш арафасида деб таъкидлади.

*  Ғарбий иттифоқчилар билан қурол-яроқ борасида бир неча ҳафта давом этган музокаралардан сўнг, Киев ўз арсеналига Германиянинг    Panzerhaubitze 2000  ўзиюрар қуроллари келганини эълон қилди.

*  Бугун Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя би энг юқори даражада кафолатлар бердик ва энди украиналиклар қарор қилишлари керак. Улар қирғоқ сувларини миналашган ва миналарни ҳам тозалаши зарур деб таъкидлади.

* АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп, амалдаги президенти Жо Байденнинг мамлакат иқтисодиётини бошқаришда нолойиқликда айблаб АҚШни Украинага қарши навбатдаги жаҳон урушига олиб бораётганини айтди.

* АҚШнинг CNN телеканали бу мамлакатнинг ТИВ - маълумотига таяниб, 2022-йил 15 май куни Украина урушида АҚШнинг иккинчи фуқаросини Стефан Забилскийни ўлдирилганини тасдиқлади.

*  Кремль саройи матбуот котиби Дмитрий Песков Украинадаги можаро зонналарида Донецк кучлари томонидан  асирга олинган АҚШлик ёлланма аскарларини қатл қилиш эҳтимоли борлигини истисно қилмади.

*  Украинанинг “Naftogaz”  давлат нефт ва газ компанияси раиси Юрий Витренко Россиянинг " Газпром" компанияси номаълум сабабларга кўра, Европа давлатига газ етказиб беришини тўхтатганини иддао қилди.

*  Британия ташқи ишлар вазири Лиз Террас кеча Британия Украинанинг  уруш тугагунига қадар Россияга қарши санкцияларини кучайтиришини айтди.

 

Ёрлиқ