июн 23, 2022 13:16 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар (173)
    Украинадаги сўнгги воқеалар (173)

Украинадаги сўнгги ўзгаришлар қуйидагилар:

*  Россия Мудофаа вазирлиги Украина жанубидаги рус кучлари назорати остидаги ҳудудларда Россия телевиденияси кўрсатувлари тасвирларини эълон қилди.

* Microsoft компанияси ҳам россиялик хакерлар Украина иттифоқчиларига қарши киберҳужумлар уюштирганини хабар қилди.

*  Россиянинг Вашингтондаги элчихонаси сўнгги 8 йил давомида Донбассдаги тинчликсевар Украина фуқароларини  қўрқитиб келган  ва рус халқига қарши геноцид содир этганларни жазолашга чақирди.

*  Кеча Россиянинг Ростов ҳудуди ҳокими Василий Глобов  Новачухатксий нефтни қайта ишлаш заводининг техник қурилмаларига учувчисиз учоқнинг зарбаси сабаб бўлган бўлиши мумкинлигини истисно қилмади ва  ёнғинда қурбонлар йўқ деб айтди.

*  МАГАТЭ Бош котиби Россия ҳукумати Украниа инқирози шароитида ўзининг сиёсий таъсирини кучайтиришга интилаётгани сабабли Европага газ экспортини бутунлай тўхтатиб қўйиши мумкин деб таъкидлади.

*  Кеча Россия президенти Владимир Путин БРИКС савдо конференциясидаги  видео нутқида БРИКС мамлакатларини янада ҳамкорлик қилишга чақириб сиёсий сабабларга  кўра, янги санкциялар қайта -қайта қўлланмоқдава ва рақобатгаа босим механизмлари кучайтирилмоқда деб айтди. Путин шунингдек, транспорт занжирлари барбод бўлмоқда ва буларнинг барчаси дунёда инқирозга олиб келаётган иқтисодий муносабатларнинг асосий мантиқига зид деб қўшимча қилди.

* Кеча  Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова  Литванинг Россияга қарши ҳаракатларига қарши жавоб фақат дипломатик йўл билан бўлмайди деб маълум қилди. Россия Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев ҳам Москва тез орада Вильнюснинг Каланинград вилоятида транспорт блокадаси эълон қилиш қарорига жавоб беришини таъкидлаб, Литва халқи эса у ҳаракатлари оқибатларини жиддий ҳис қилади деб баён этди.

 

Ёрлиқ