октябр 11, 2021 21:06 Asia/Tashkent
  • Беҳбаҳон наргиз гулзорлари

Эрон жанубий вилояти Хузистоннинг Беҳбаҳон шаҳри овозаси нафақат Эронда, балки бутун дунёда машҳур бўлган наргиз гулзорларининг ватани ҳисобланади. Бу шаҳарда кўплаб гул боғлари бор, улар қиш ойларининг бошида Наргиз гуллари гуллаши билан кўплаб сайёҳларни ўзига жалб этади.

Хузистон вилоятининг жануби-ғарбий қисмида жойлашган Беҳбаҳон шаҳри,  ушбу вилоятнинг энг қадимий шаҳарларидан бири бўлиб,   милоддан аввалги иккинчи минг йилликка тўғри келади. Бу шаҳар Эроннинг энг қадимги наргиз майдонларига эга. Археологик топилмалар Беҳбаҳондаги бу гулнинг қадимийлигини кўрсатади. 1983 йилда, қазишмалар пайтида  археологлар ер ости қабрига дуч келишди, у ерда Элам шоҳи Кидин Хотраннинг мумиёланган жасади  топилган. Милоддан аввалги 700- 650-йилларга тегишли бу подшонинг металл тобутида Наргиз гули ўйиб ишланган 8 та олтин тугма бор эди.

Илгари Беҳбаҳон наргиз гулзорлари тахминан 500-700 гектар майдонни эгаллаган эди. Аммо бугунги кунда, урбанизациянинг кенгайиши ва қишлоқ хўжалиги ерларининг кўпайиши туфайли, бу майдон қарийб 300 гектарга қисқарган. Ушбу майдонларда тўрт турдаги наргиз гули аниқланган. "Шаҳло" тури бу гулзорлардаги энг кўп тарқалган наргиз гуллари ҳисобланади.  "тўла ёки олтмиш тук", "мушук панжаси" ва "қора" - Беҳбаҳондаги бошқа наргиз турлари саналади. Ёввойи наргизларни ҳимоя қилиш мақсадида Беҳбаҳон табиий наргиз гулзорлари 2014 йилда Эрон табиий мероси рўйхатига киритилган.

Беҳбаҳон шаҳрининг умумий кӯриниши

Наргиз гулларининг ўзига хос хусусияти шундаки, у бошқа гуллардан фарқли ўлароқ, ёзда ухлайди ва қишда гуллайди. Қолаверса,  суғоришга ҳожат йўқ ва ҳатто ёмғир суви билан ҳам ўсади ва гуллайди. Бу гул ҳамиша , токи илдизи билан юлиб олинмагунча гуллайверади. Наргиззор даласининг бир гектарида 200 мингдан 1 миллионгача наргиз гуллари бор. Табиий кўпайишдан ташқари, бу гулнинг пиёзини экиш йўли билан ҳам ишлаб чиқарилади. Уни бир марта пиёз экилганидан сўнг, кейинги мавсумларда ҳосил учун пиёз экишга ҳожат қолмайди.

Беҳбаҳон наргизининг ҳар бир шохчасида 2 тадан 10 тагача, баъзан эса 20 тадан кўп гулларни кўриш мумкин. Беҳбаҳонда наргизнинг гуллаши ҳар йили йилнинг иккинчи ярмидан бошланади ва  баҳоргача давом этади. Бошқача қилиб айтганда, қачонки наргиз гули бўлса, унинг ёнида ёқимли совуқ ҳам давом этади. Қишда Беҳбаҳон наргиз гулзорларида гуллар шунчалик кўпки, наргизларнинг бир хил тусдаги олтин ранги узоқдан кўринади ва уларнинг хушбўй ҳиди ҳар қандай сайёҳнинг думоғини маст қилади. Наргиз далаларидан гулларни йиғиб олиш пайтида, шаҳар ичидаги ҳаво наргиз гули исига тўлиб, шаҳарнинг атмосфераси ва шаклини чиройли тарзда ўзгартиради ва кўпчилик одамлар ва дўкондорлар бу гулни сотиб олишади.

Ўтган йиллар ва Коронавирус инқирозидан олдин кўплаб хорижлик сайёҳлар Наргиз гулзорларига ташриф буюриш учун Беҳбаҳонга келишарди. 60-йилларда бир қанча Голландиялик саёҳатчилар Беҳбаҳоннинг наргиз далаларига ташриф буюрганларида, Голландияга  наргиз гули пиёзини олиб кетишди ва ўз мамлакатларида наргиз гулларини етиштиришни бошлашди. Сизни қизиқтириши мумкинки, Беҳбаҳон наргиз гули 1992 йилда Голландия гуллари фестивалида қатнашган ва биринчи ўринни эгаллаган. Голландияликлар наргиз гулини жуда ёқтиришгани учун, кўчаларидан бирига Беҳбаҳон деб ном беришган.

Бу гўзал гул доривор ҳисобланади ва саноат аҳамиятига эга. Мутахассисларнинг фикрича, Алтсгеймер касаллиги билан оғриган одамларни бу гулни ҳидлатиб даволаш мумкин. Қовоқ муаммоларини даволаш, шамоллашнинг яолдини олиш, спазмлар ва бўғимларнинг оғриғини камайтириш, инфекцияларни, яраларни  ва ҳуснбузарларни даволаш ишлатилади. Наргиз гулининг шифобахш хусусиятлари бўлгани туфайли, бу гул жамоатчилик эътиборини ўзига жалб этган.

Бу  миллий меросни асраб-авайлаш мақсадида, ҳар йили қишнинг бошида Беҳбаҳонда наргиз гуллари байрами деб номланган ажойиб фестивал ўтказилади. Фестивал мамлакатнинг турли бурчакларидан гул ва ўсимлик ихлосмандларини ўзига жалб қилади. Гул сайли Беҳбаҳоннинг наргиз майдонларида бўлиб ўтади ва унинг иштирокчилари наргизнинг оқ ва сариқ гулларининг ёқимли ҳидидан ҳайратга тушиб, диққатга сазовор жойларни кўришади ва гулзорларда суратга тушишади. Шунингдек, Беҳбаҳон Наргиз  Гуллар фестивалида кўплаб дастурлар ижро этилади, уларнинг энг муҳими маҳаллий мусиқани ижро этиш, қўл ҳунармандчилиги, илмий ва ихтисослаштирилган наргиз кўргазмалари, миллий маросим дастурлари, маҳорат дарслари, маърузалар, анъанавий таомларни таклиф қилиш ва гул сотишни кўрсатиш мумкин. Буларнинг барчаси сайёҳларга унутилмас таассуротлар  ҳадя этади.

Тафтон тоғи

Ёрлиқ