июн 22, 2017 15:12 Asia/Tashkent

Тилларингизни бошқаларни тўҳмат қилиш,  уларни ғийбат қилиш ва уларнинг айбларини қидиришдан сақланингиз

 Аллоҳнинг ҳабиби азиз пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с)-нинг пок руҳларига салому салавот йўллаб, Рамазони шариф ойига бағишланган “ Ибодатнинг ўттиз жилоси” дастуримизнинг бугунги сони ила хонадонингиз меҳмонимиз.

Азиз тингловчилар! Бугун Рамазон муборак ойининг  28 кунини ўтказмоқдамиз. Ва Оллоҳ таолодан ушбу азиз ва баракотли ойда руҳ ва жонларимизни турли ёмонлик ва гуноҳлардан асрашини ва инсоний олий даражаларни касб этишини бизларга  мушарраф айласин деб тилаб қоламиз! Бугунги дастуримизни тинглаш учун сиз азизларни даъват этамиз. Бизни тинглаб боринг!

Ҳакимлардан бири шундай насиҳат қиларди:"Эй азизларим бу буюк ойда яхши рўза олишига сайъ- ҳаракат килингиз. Савол беришди: Яхши рўза қандай шарт- шароитларга эгадир?
У жавоб берди:"Яхши рўза шундан иборатки,  сизлар калбларингизни ҳасад ва гина -кудуратдан холи айласангиз. Тилларингизни бошқаларни тўҳмат қилиш,  уларни ғийбат қилиш ва уларнинг айбларини қидиришдан сақланингиз. Ношойиста нарсаларга қарашдан қулларингизни  сақланингиз. Қулокларингиз билан эса ёмон ва беҳуда сўзларни эштмангиз.

Азиз тингловчилар,  рамазон муборак ойнинг охирги кунларида Аллоҳ таоло ушбу ойнинг нуроний лаҳзалари ва соатларидан баҳраманд бўлиш тавфиқини бизларга насиб айласин.'
Ислом динининг суюкли пайғамбари (с) ҳадислардан бирида шундай марҳамат қиладилар:"Рамазон ойи учта сифат билан васф этилган:Биринчи ун кунлиги раҳмат, иккинчи ункулиги худонинг мағфирати ва охирги ун кунлиги эса дўзах оловидан қутилишдир.

Рамазон ойнинг баракотларидан бири ҳаёт режаларида тартиб -интизомни риоят этишга рўзадорларни одатлантиришдан иборат. Барча рўзадорлар  биргаликда белгиланган соатларда рўза тутишни бошлашади ва аниқ бир замонда эса ифторлик қилишади. Бу ҳамжиҳатлик мўмин- мусулмонларга бир тазаккур ҳисобланадиким маънавий ёки моддий ишларнинг барчасида мунтазам бир дастур  ва режаларга эга бўлишлари лозим.

Бу муборак ойнинг чиройли бошқа тажрибаларидан бири бу бомдод вақтида уйғонишдан иборат.

Рамазон муборак ойнинг утиши билан айтиш мумкинки бу маънавий тажриба рўзадорлар учун  эзгў бир одатга айланиб қолади.

 Рамазон муборак ойи ўзининг охирги соатларига етган бир пайда саҳарнинг нуроний лаҳзаларини қолган кунларда тажриба қилмаслигимиз яхши эмас. Кечаю кундузнинг вақтлари ўртасида  тонг вақти орифлар ошно бўлган энг муҳим вақт ҳисобланади. Тонгда Аллоҳ таоло билан яқинлашиш заминаси вужудга келади. Эрта тонг вақти Парвардигор ва борлик оламининг ажойиботлари ҳакида тафаккур қилиш учун мислсиз яхши лаҳза саналади.

Донишмандлар ва олимларнинг аксарияти эрталаб тонг вақтида андиша ва тафаккур қилиш баракати билан ҳаётда буюк ҳақиқатларга эришган. Шу сабабдан Ислом динининг ахлоқий тавсияларида кечалари тафаккур қилиш ва вақтни бедорлик билан ўтказишни кўп таъкидланган. Кечанинг қаронғулигида худо билан муножот этиш ва уни замзама қилиш орқали унга ёруғлик бағишлаш на қадар гўзал солеҳ амалдир . Ривоятларда шундай келтириладиким кечалари кеч вақтда муножот этиш ва намоз уқиш қиёмат кунида нуроний булишнинг сабабига айланади. 
Имом Сажоддан сурадилар :"Қандай қилиб кечаларни бедорлик билан утказганлар халқ орасида уз чиройли ҳусни ва чеҳралари билан ажралиб туришади?
Ул ҳазрат шундай жавоб бердилар:"Бу шу сабабдандирким улар уз парвардигорлари билан хилват қилишган ва худо хам уларни уз нури билан қамраб олган.

Худога яқинлашиш учун кечаларни бедорлик билан утказиш мумин- мусулмонларнинг қалбларига узига хос сакинат ва осойишталикни вужудга келтиради.
Азизлар,  бугун Ҳадид муборак сурасининг 25 ояти каримасига диққатингизни жалб этамиз..

Дарҳақиқат, Биз Пайғамбарларимизни равшан(нарса)лар ила юбордик ва улар ила китоб, ҳамда одамлар адолатда туришлари учун мезон туширдик. Ва темирни туширдик - унда катта куч-қувват ва одамлар учун манфаатлар бор. Аллоҳ ким Ўзига ва Пайғамбарларига ғойибона ёрдам бераётганини билиши учун. Албатта, Аллоҳ кучли ва азиздир. (Ояти каримада Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўз Пайғамбарларига юбордим деяётган равшан, очиқ-ойдин нарсалар - мўъжизалар, шариат аҳкомлари, оятлар бўлиши мумкин. Ушбу оят тушган вақтидаёқ мусулмонларни темирга эътибор беришга, ундан самарали фойдаланишга даъват қилган эди. Темирнинг одамлар учун манфаатини санаб тугатиб бўлмайди. Оятнинг охиридаги жумлада бир-икки нозик маъно бор. Жумладан, темирдан ясалган асбобларни ишлатиб, Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарларига ёрдам берувчиларни билиши учун, деган ишора. Маълумки, Аллоҳ илмининг чегараси йўқ - ҳамма нарсани рўй беришидан аввал билиб туради. Лекин бу оятдаги «билиши»ни юзага чиқариши, халойиққа билдириши деб тушунмоқ керак. Шунингдек, «ғойибона» сўзи ҳам Аллоҳни ва Унинг Пайғамбарларини кўрмасдан туриб уларни динига ёрдам беринглар, деб шарҳланади.)

 

Ёрлиқ

Шарҳ