сентябр 24, 2017 15:48 Asia/Tashkent

Ғарбий Озарбойжон кичик кӯллари Эроннинг ғарбий қисмида жойлашган бӯлиб, қушларнинг кӯчиш маҳалидек танилади. Шу сабабли жаҳон бӯйлаб қушларнинг турар ва яшаш жойи деб ҳисобланади. Минтақадаги 30 дойимий кичик кӯл турли экосистемаси қушларнинг яшаш жойларидан гӯзал бир манзарани вужудга келтирган.

Эрон шимоли-ғарбида Озарбойжон номланган ғўзал бир минтақа жойлашган ва хос жуғрофик мавқега эга бўлгани боис ҳам ушбу минтақа Эроннинг муҳим минтақаларидан бири ҳисобланади. Шу жиҳатларини назарда тутилган ҳолда мазкур минтақани Шарқий Озарбойжон, Ғарбий Озарбойжон ва Ардабил вилоятларига бўлишган.Озарбойжон қадимий Эрон юртининг муҳим бир бўлаги бўлиб, узоқ ўтмиш давомида кўплаб тарихий воқеалар маскани ҳисобланади.

Ушбу вилоядаги тоғлардан оқиб келаётган жўшқин дарёлар, турли мевалардан тўла боғ ва узумзорлар турли гул ва гиёҳлар ўсувчи саҳролар жозибали манзарани сизнинг кўз олдингизда намоён этишади.

Айтиш жоизким, тоғли минтақаларнинг хилмахиллиги, тоғ чўқиллари баландликларининг бир биридан жуда катта фарқ қилиши ҳамда дара ва яйловларнинг катта ва кичиклиги   турли иқлимларни ҳам юзага келтирган.

Ғарбий Озарбойжон кичик кӯллари Эроннинг ғарбий қисмида жойлашган бӯлиб, қушларнинг кӯчиш маҳалидек танилади. Шу сабабли жаҳон бӯйлаб қушларнинг турар ва яшаш жойи деб ҳисобланади. Минтақадаги 30 дойимий кичик кӯл турли экосистемаси қушларнинг яшаш жойларидан гӯзал бир манзарани вужудга келтирган.

Бу орада дургаи сангий кичик кӯли қушларнинг кӯчиш ва насл кӯпайтриши маҳалига айланган. Бу ерда энг кӯп учрайдиган ва минтақага ӯзгача чирой бағишлайдиган қушлардан бири, мармар ӯрдакдир. Бу қушлар кӯллар ва атроф ботқоқ жойларида яшашади.

Мармар ӯрдак Эронда маҳалий қушлардан ҳисобланади. Дунёдаги мармар ӯрдакларининг 3 дан бир қисмини Эронда учратиш мумкин.  

Кичик кӯллар ҳаётининг ривожланишига сувда сузувчилар ҳам яхши намуна бӯла олади. Лайлак, турна, пиликан ва шунга ӯхшаш қушлар, шунингдек ӯрдаклар ҳаёти ҳам кичик кӯлларга қаттиқ боғлиқ. Кичик кӯллар баъзи бир жониворлар учун доимий яшаш жойига айланганидан ташқари, баъзи бир турлар учун вақтинча турар жойи деб ҳисобланади. Эрондаги кичик кӯллар ҳам қиш фаслида муҳожир қушлар ва сувда сузувчи ҳайвонлар учун ҳам яшаш, ҳам туғилиш ва ҳам вақтинча турар жойлари ҳисобланади.

Қушлар кичик кӯлларда туришлари билан на фақат иқтисодиётга манфаат келтиришади, балки табиатнинг гӯзал манзараларига айланади. Шунингдек қушлар ва сузувчи ҳайвонлар кичик кӯлларда учрайдиган касаалликлар ва ӯсимликлар проблемасига ижобий таъсир етказади.

Уларнинг бу минтақаларда ҳузур топишлари зарарли ҳашарот ва ҳайвонларни йӯқ қилиш учун манфаатга мувофиқ. Бу қушлар ва сузувчиларнинг чиқиндиларидан ҳам фойдаланиш мумкун.

Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Ҳаётий муаммолар калиди” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили [email protected] Today .om

Қупи Бобо Али кичик кӯли Ғарбий озарбойжон кӯллар мажмуасидан бӯлиб, вилоят жанубида жойлашган. Кӯл исми унинг яқинида жойлашган қишлоқдан олинган. Бу кӯл ӯзига хос табий кӯриниши ва минтақага хос қушлари билан маъруф. Қупи бобо Али кӯли Ромсар Конвенцияси рӯйхатига киритилган ва сувда сузувчи ҳайвонлар ва қушлар учун муносиб шароитларни муҳайё этган. Кӯл ҳудуди 500 гектардан иборат бӯлиб, экологик минтақа 1200 гектардан иборат.

Қупи бобо Али кӯли хусусиятларидан яна бири шуки унинг суви бирор бир дарёдан таъминланмайди, балки атрофдаги булоқлар сувидан тӯлади.

 Кичик кӯллар  ийтисодий нуқтаи назардан ҳам манфаатли минтақа ҳисобланади. Мисол учун: гуруч жаҳондаги барча давлатларда муҳим озиқа  ҳисобланиб, у кичик кӯлларда парвариш этилади. Кӯпинча кичик кӯллар тоза сув манбаидай қӯлланилади.

Кичик кӯлларнинг иқтисодий манфаатли жиҳатларидан бири ва энг муҳими, унда йӯлга қӯйилган балиқчиликдир. Кичик кӯллар қишлоқ хӯжалиги маҳсулотлари, чӯп ишлаб чиқариш, ӯсимликлар ҳаёти учун муҳим манба ҳисобланиб, махсус табиат жозибалари эса туризм соҳасини ӯзига жалб этмоқда.

 

Ёрлиқ

Шарҳ