декабр 26, 2017 15:05 Asia/Tashkent

Гиёҳвандлик моддалар

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

 Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

Гиёҳвандлик моддаларнинг дунё аҳлига таҳдид солиши мавзўсига бағишланган махсус эшиттиришни Эрон ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга ҳавола этамиз. Дастуримиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.

Гиёҳвандлик моддалари асрлар оша турли жамиятларда,  турли хил шаклларда ривожланиб келмоқда. Айтиш мумкинким гиёҳвандлик моддалар ва унинг мамлакатларда фойдаланиш мавзӯси тарихий илдизга эгадир.  Келгуси дастурларимизда бу ҳақда сиз билан сӯҳбат қилишимизга қӯшимча бу офат нима учун  ва қандай тарқалгани  ва унинг келажакда қандай вазъиятда бӯлишини таҳлил этамиз.

Мавжуд маълумотларга кӯра гиёҳвандлик моддалари билан башариятнинг танишиши собиқаси милоддан олдинги 4 минг йилга бориб тарқалади. Милодий биринчи асрда яшаб фаъолият олиб борган румлик донишманд Плин опиум номи билан бу модданинг шарбатини ишлаб чиқарган биринчи шахслардан эди. Опиум - "opos "-сӯзидан олинган бӯлиб санскрит тилидаги "AHIPENA "яьни шарбат,  шира маъносини англатади.

Дастлаб гиёҳвандлик моддалари дори -дармон  сифатида ишлатиларди. Замон утиши билан гиёҳванд моддаларнинг турли шаклдан фойдаланиш аста -секинлик билан тиббий ва фармацефтика ҳудудларидан чиқиб эндиликда  дунё жамиятининг катта бир муаммосига айланиб қолган. Бу гиёҳванд модда 20 асрда кенг куламда дунёнинг барча бурчакларида ривож -равнақ топтди. Шу билан бирга жамиятнинг барча қатламлари орасида тарқалди. Гиёҳванд моддаларнинг кенг тарқалиши гиёҳвандлик моддасининг масаласи халқаро ташкилотлар ва давлатларнинг кенг аҳамият қаратиши ва гиёҳванд моддаларни кантрабанда қилиш ва  бу моддаларни сӯистеъмол қилиш билан қарши кураш олиб бориш назоратчиси халқаро конвенсияси дунё давлатлари ва БМТ -нинг  дастурларини гиёҳвандлик моддаларига гирифтор бӯлганларни даволаш,  бу моддаларни ноқонуний равишда кантрабанда қилиш,  ҳамда  бу муаммо билан қарши кураш олиб боришга ундаши  сабабига айланди.

БМТ -нинг халқаро сайъ -ҳаракатлар дастури гиёҳвандлик моддаларни  "ёмон офат " деб тавсиф бериб бу муаммо билан қарши курашиш учун барча мамлакатларни даъват этди.  Гиёҳвандликка­ қарши курашни кучайтириш мақсадида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) томонидан «Наркотик моддалар тўғрисида», «Психотроп моддалар тўғрисида» ҳамда «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланишига қар­ши кураш тўғрисида»ги конвенциялар қабул қилиниб, 1987 йил 7 декабр­даги 47/112-сонли резолюциясига кўра 26 июнь – Халқаро наркотик моддаларни суиис­теъмол қилиш ва уларнинг ноқонуний айланишига қар­ши кураш куни деб эълон қилинган. Айтиш жоизки, бунда гиёҳвандликка қарши курашиш бўйича халқаро конференцияда илгари сурилган наркоманиядан холи жамият қуриш йўлида дунё ҳамжамиятини бирлаштириш ғояси муҳим ўрин тутади.

Халқаро ташкилотлар бугунги кунда афъюн маҳсулотларидан дунё халқини нажот бериш учун ӯз фаъолиятларини кучайтиришмоқда. Аммо дунё жамоатчилигининг амалга ошираётган сайъ -ҳаракатларига қарамасдан гиёҳвандлик моддаларни халқаро кантрабанда қилиш янада кенг ривожланиб бунга қарши мамлакатларнинг амалга оширган миллий ҳаракатлари натижасиз қолмоқда.

Бугунги кунда гиёҳванд моддалар тӯртта  глобал муаммо ва ноқонуний тижоратнинг энг кӯп даромад келтирувчи манбаига айланган. Шунинг учун бу муаммо билан қарши кураш олиб бориш умумжаҳон бир азм иродага эҳтиёж сезади. Дунёда гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш жараён ва тенденцияларига бир назар ташланса шу нарса намоён бӯладики гиёҳванд моддалардан келиб чиққан ӯлимлар кӯпинча Шимолий Америкада юзага келмоқда. Бу минтақада ҳар бир миллион нафар кишининг эвазига 164 нафар гиёҳвандлик моддалардан ӯз жонларидан айрилишмоқда.

Шимолий Амеркадан кейин Африка ва Океания қитъалари кейинги ӯринни эгаллайди. Бир неча йиллар олдин героин  гашиш,  тарёк ва опиум шакллари ҳақида маълумотлар маълум эди. Аммо аста -секинлик билан опиум ва гиёҳванд моддаларининг оиласидан бӯлган кокаиндан ишлаб чиқарилган моддалар истеъмол қилиш бозорига кириб келди.  Бу маҳсулотларнинг ҳар бирини истеъмол қилиш таскин бериш таъсирига эга бӯлиш ва оғриқни вақтинчалик бартараф этишига қӯшимча руҳий ва психологик сунъий хурсандчилик ҳолатларини ижод этади.

Бугунги кунда гиёҳвандлик моддаларни истеъмол этишининг тарқалиши  жаҳонда саноатда ишлаб чиқарилган моддаларнинг етказиб бериш муаммоси саналади. Афсуски ҳар йили бу масала истеъмолчиларнинг ортиши ва бу моддаларни кантрабанда қилиш ва уни осонлик билан ишлаб чиқаришнинг сабабига айланмоқда.  Гиёҳвандлик моддаларни кантрабанда қиладиган шахслар жамиятда гиёҳвандлик моддаларга берилиб кетиш пайига бӯлишади.

Гиёҳ­вандликнинг жамиятга зарарлари беҳад кўпдир. Унга мубтало бўлган кимсада аввало ўзига, сўнг оиласи, касби ёки ўқишига нисбатан қизиқиш қолмайди. Айниқса, ишлаб чиқариш ва тараққиётнинг асосий кучи бўлмиш ёш авлоднинг гиёҳвандликнинг бирин­чи навбатдаги қуpбони бўлиши жуда ҳам ачи­нарли ҳолдир.

Бу оғунинг салбий оқибатлари фақат шахс ёки жамиятга эмас, балки бориб-бориб бутун мам­лакатнинг тараққиётига пyтyp ет­казиши, сиёсий тузум ва қонунчиликнинг издан чиқишига ҳам сабаб бўлиши мумкин.

 

 

Ёрлиқ

Шарҳ