Январ 09, 2018 11:10 Asia/Tashkent

Афғонистонда гиёҳванд моддаларни ишлаб чиқариш мизони камайгани вақтида уларнинг кантрабанда қилиш буҳрони охирга етадими?

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

 Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

Гиёҳвандлик моддаларнинг дунё аҳлига таҳдид солиши мавзўсига бағишланган махсус эшиттиришни Эрон ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга ҳавола этамиз. Дастуримиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.

Гиёҳвандлик моддаларни кантрабанда қилувчи гуруҳлар билан қарши-кураш олиб бориш зарурати ва гиёҳвандлик моддалар бўйича минтақавий баҳс-мунозараларда кўпинча Афғонистонга тегишли бўлган бир муаммо нуқтаи назаридан қарашади. Аммо шундай савол туғиладиким гиёҳванд моддаларни тижорат қилишдан Афғонистоннинг саҳми қанча ёки Афғонистонда гиёҳванд моддаларни ишлаб чиқариш мизони камайгани вақтида уларнинг кантрабанда қилиш буҳрони охирга етадими?

Бу саволга жавоб топиш учун гиёҳванд моддаларни дунё бўйлаб тижорат қилишнинг мураккаб жараёнини таҳлил этишимиз лозим.

Уюштирилган халқаро жиноий тармоқлар 2009 йилда барча заминаларда олиб борган фаъолиятларидан 870 миллиард доллар, яъни дунёнинг ялпи ишлаб чиқаришнинг бир ярим фоизи товарлар халқаро экспортининг 7 фоизига тенг даромадни қулга киритган.  Бу даромаднинг 320 миллиард доллари гиёҳванд моддаларни кантрабанда қилишдан қулга киритилганким, ундан 70 миллиард доллари героинга тегишлидир.

Афғонистоннинг кантрабанддачилари учун героинни қўшни мамлакатлар чегараларидан экспорт қилишнинг қиймати бир кило учун 3800 доллар деб тахмин қилинади. Бу рақам холис героинга  тегишлидирким Европада ҳар бир грамми 70 долларга сотилади. Яъни Афғонистон чегарасидан Европагача 50 баробар фойда келтиради деган маънони англатади.

Албатта, бу йўлда гиёҳванд моддаларни транзит қилувчи мамлакатларда фаъолият олиб борадиган  бандалар ҳам  катта фойда кўришади ва транзит қилувчи мамлакатлар учун катта мушкулотларни  ижод этишади.

Бинобарин қисқа бир муддат ичида  Афғонистонда тарёк моддасини ишлаб чиқариш мизони  камайтирилса ҳам, аммо жаҳонда наркомания муаммоси ҳал этилмайди.

Албатта, айтиш мумкинким гиёҳванд моддаларни кантрабанда қилиш ва ишлаб чиқариш фойдасини камайтириш билан Афғонистонда тарёкни экиш минтақасини камайтириш мумкин, аммо уни йўқ қилиб бўлмайди. Чунки ҳалигача унда катта даромад ва фойда киритилади.

Афғонистоннинг миллий хавфсизлик маслиҳатчиси Рангин Додфар Спантиннинг фикрига кўра гиёҳванд моддалар билан глобал муносабат қилишда кўпинча унинг сабаблари ва жиҳатлари  таҳлил этилгани йўқ ва бу масалага Афғонистонга тегишли бўлган бир мушкулот  деб қарашади. Ҳолбуки гиёҳванд моддаларнинг муаммоси кенг бир тармоқ  ва мураккаб бир системасининг муаммоси ҳисобланадиким Афғонистон халқи ҳам  унинг қурбонига айланишган.

Афғонистон миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Россия федератсиясининг Сочи шаҳрида ўтказилган хавфсизлик ишлар бўйича олий масъулиятларининг халқаро конференсиясида қилган нутқида гиёҳванд моддаларни етказиб бериш системасининг занжирини назарга олмасдан гиёҳванд моддалар билан қарши-кураш олиб бориш ҳеч қандай натижа бермайди.

Халқаро ҳамжамиятлик минтақада терроризмни нобуд қилиш ва хавфсизликни таъминлашга нисбатан жиддий қарашларидек турли мамлакатларда гиёҳванд моддаларни истеъмол этиш ва уни кантрабанда қилиш билан жиддий кураш олиб боришлари лозим. Бу сўзларнинг бошқа маъноси шундан иборатким Афғонистонда гиёҳванд моддаларни ишлаб чиқариш бир томонлама масала эмас ва бу жараёнда бошқа омил ва унсурлар ҳам катта рол ўйнашади. Бу омиллар жумласига химиявий моддаларни таъминлаш омили кирадиким тарёкни героинга айлантириш учун махфий лабараторияларда амалга оширилади.  Ва бу иш эса гиёҳванд моддаларнинг мафиялар томонидан  ижро этилади, деб таъкидлайди.

Бирлашган миллатлар ташкилотининг қошидаги жиноят ва гиёҳванд  моддалар билан қарши кураш олиб бориш идорасида  Париж шартномасини  мувофиқлаштирувчи  масъули  Мариан Мунирнинг айтишича,  Афғонистонда гиёҳванд моддаларни ишлаб чиқариш ўтган йилга нисбатан 2017 йилда 78 фоизга ошган.

Бирлашган  Миллатлар Ташкилотиининг ушбу расмийси Теҳронда бўлиб ўтган Париж аҳдлашуви доирасида халқаро ва минтақавий ташкилотлар  ва 30-та мамлакатларнинг намояндалари ҳузур топишлари билан ўтказилган чегара ҳамкорлик муттахасислар  гуруҳининг  охирги йиғилишда  Афғонистонда гиёҳванд моддаларни экиш мизонининг купайишини дунё учун катта хавф хатар деб билди.

Мариан Мунир бу мавзу жамиятнинг соғломлиги ва хавфсизлиги учун таҳдид солишини баён этиш зимнида дунёда гиёҳванд моддаларнинг катта бандалари  мавжудким чегаралардан  ҳам кенгроқ куламда фаъолият олиб боришади ва турли шаклларда уюштирилган жиноятларни содир этишади деб айтди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ