Январ 15, 2018 18:38 Asia/Tashkent

Гиёҳвандлик моддалар билан қарши кўраш олиб бориш

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

 Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

Гиёҳвандлик моддаларнинг дунё аҳлига таҳдид солиши мавзўсига бағишланган махсус эшиттиришни Эрон ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга ҳавола этамиз. Дастуримиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.

 Сиёсий ва ижтимоий бир муаммо унвонида гиёҳванд моддаларни

кантрабанда қилиш ва унинг турларини кенгайтириш эндиликда мамлакатлар сатҳида ва халқаро арсаларда бир бўҳрон унвонида Бирлашган Миллатлар ташкилотининг ишчи дастурига киритилган.

Бугун жаҳонда гиёҳвандлик моддалар билан қарши кўраш олиб бориш зарурати ҳақида баҳс-мунозара олиб бориладиким, бир йилда ушбу моддани ноқонуний тижорат қилишнинг мизони 400 миллиард долларни ташкил этади. Жаҳоннинг сиёсий бозорида жаҳонда гиёҳванд моддаларни кенгайтириш пардасининг орқасида жаҳоннинг катта қудратлари қарор олишган.

Охирги ўн йилликларда жаҳонда гиёҳванд моддаларни кенгайтириш ва халқаро арсаларда уни транзит қилиш ва кантрабанда қилиш заминаларини тайёрлашда катта қудратлар ва давлатларнинг катта рол уйнаши бу нарсани мамлакатларнинг миллий муаммоси ва халқаро муаммога айлантириб қуйган. Ҳозирги асрнинг тарёк учун урушлари яширин шаклда инсоният жамиятини таҳдидга юзмаюз этган ва гиёҳванд моддаларни кантрабанда қилиш кателлари ва уларни ҳимоят этувчи давлатлар дунёни ташвишга солишган ва қонуний ва соғлом тижорат қилишни фасодликка юзмаюз этган.

Ушбу заминада жиддий зарар кўрган мамлакатлар жумласидан Афғонистонни тилга олиш мумкин. Ўтган йили кетмакет уч йил давомида жаҳонда гиёҳванд моддаларни ишлаб чиқариш ва уни экиш буйича энг катта марказ унвонида тан олинди. Афғонистон дунё тарекининг 90 фоизини ишлаб чиқаради ва Афғонистонда ушбу муаммони ҳал этиш учун жиддий сайъ-ҳаракат ва қарор қабул қилинмаса ва аъзо мамлакатлар бунга кўмак бермасалар Афғонистонда гиёҳванд моддаларни экишнинг кенгайиши шоҳидига айланамиз.

Гиёҳванд моддалар билан қарши кўраш олиб бориш штабининг халқаро ишлар ва уни таъминлаш билан қарши кўраш олиб бориш ўринбосари Асадуллоҳ Ҳодийнажоднинг айтишича, жорий йилда Афғонистонда гиёҳванд моддаларни ишлаб чиқариш 9 минг тоннага етадиким, ўтган йилдан икки барабарга кўпроқдир.                                  

Афғонистон милодий 2001 йилда Толибон гуруҳининг инқирозга учраганидан кейин дунёда гиёҳванд моддаларни ишлаб чиқариш бўйича энг буюк мамлакатга айланди. Афғонистон ҳарбий-сиёсий ўзига хос шароитини эътиборга олган ҳолда, ушбу мамлакатда ҳузур топган кучлар ва сиёсий доиралар билан гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний тижорат қилишнинг катта фойда келтирадиган бозори алоқаси ҳақида кўп баҳс-мунозара ва сўҳбатлар мавжуддир. Эрон парламентининг раиси Али Лорижоний милодий 2017 йил декабр ойида  Масквада ўтган гиёҳванд моддалар билан қарши кўраш олиб бориш халқаро конфренциясида сўзлаган нутқида, Афғонистонга ҳужум қилиш учун Ғарб мамлакатларининг қилган иддаоларини ёлғон деб билди ва хорижий мамлакатларнинг ҳузур топишидан кейин Афғонистонда гиёҳванд моддаларни ишлаб чиқариш 45 баробарга ошган,-деб айтди. Гиёҳванд моддаларни халқаро тижорат қилиш бошқа тижоратлардек қонуний бўладими ёки ноқонуний бўладими сиёсий жараёнлардан тасирланади. Афғонистондан ташқари Покистон, Ҳиндустон, Миянмар, Калумбия, Коста-Рика, Доминикан республикаси, Эквадор, Сальвадор, Гватанама, Гаити, Гандурас, Ямайка, Лаос, Мексика, Никарагуа ва Панама мамлакатлари ҳам гиёҳванд моддаларни кантрабанда қилиш заминасида фаолият олиб борадиган марказлар жумласидан деб билинади. Бу мамлакатлар орасида олтин машҳур бир учбурчак деб тан олинадиган ва Осиёда гиёҳванд моддаларни ишлаб чиқарадиган икки минтақадан бир унвонида танилган Миянмар мамлакати Лаос ва Тайланд билан бирга дунёда гиёҳванд моддаларни ишлаб чиқарувчи иккинчи мамлакат ҳисобланади. Миянмарнинг гиёҳванд моддалар бўйича энг машҳур картелларидан “Хон Со” фаолият олиб борган картелга ишора этиш мумкин. Хон Со собиқ Бирмада гиёҳванд моддалар картелининг раҳбарларидан бирининг тахаллуси ҳисобланади ва героин ва тарёк моддаларини кантрабанда қилиш заминасида кенг фаолият олиб боргани сабабли уни гиёҳванд моддаларнинг подшоси номи билан машҳур бўлган эди. Ва у дунё героинининг тўртдан уч қисмини ишлаб чиқарарди.   Милодий 1989 йилда Америка расмийлари Америкага минг тонна героинни олиб киргани боис уни ўлим шоҳзодаси деб ном қуйишди. Хон Со йиллар давомида гиёҳванд моддаларни ноқонуний тижорат қилишни ҳидоят қилишидан кейин милодий 2006 йилда давлат кучларига таслим бўлди.

Колумбия ҳам бир йилда 290 тонна гиёҳванд моддаларни ишлаб чиқариши билан жаҳонда какаин моддасини ишлаб чиқариш бўйича асосий мамлакатлар жумласига киради. Бу мамлакатда Пабло Эскобар номи Калумбия халқининг ёмон тушига айланиб қолган. У бу мамлакатда гиёҳванд моддаларнинг султони номи билан машҳурдир. Милодий 80-90-чи йилларда султон шу даражада қудратга эга бўлган эдиким, какаин моддасини канрабанда қилишнинг дунё бозорини ўз ихтиёрига олган эди.

 Унинг картели гиёҳванд моддаларни Америка, Мексика, Порта-Рико, Доминикан республикасига кантрабанда қилишнинг кўп қисми ва қитъанинг бошқа минтақаларини ўз назорати остига олган эди. Дунё бўйлаб какаин савдосининг 80 фоизини назорат қилиш Эскобарнинг қўлида эди. Эскобар гиёҳванд моддалар кантрабандасини бошқариш учун Колумбияни дунёнинг қотиллик пойтахтига айлантирди. Охир-оқибат, Колумбия армиясининг махсус қўшинлари қизғин тўқнашувлардан сўнг 1993 йил 2 декабрида унинг штаб-квартирасини топишга муваффақ бўлишди. Эскобар қочиш ва тақиб қилиш пайтида бошига ўқ текани сабабли қулаб тушди. Эскобарнинг ўлими ва унинг картелининг ўз якунига етганидан кейин халқнинг аксарияти хурсанд бўлишди. Аммо янги картелларнинг вужудга келиши Калумбияда ёмон туш кўриш ва ўлим ҳалигача давом этмоқда. Калумбияда фаолият олиб бораётган энг муҳим картеллардан Коли картели, Мадлин картели ва Нурат Дил картелига ишора этиш мумкин.

        

Ёрлиқ

Шарҳ