Январ 29, 2018 12:35 Asia/Tashkent

Гиёҳванд моддаларнинг савдоси – дунёдаги энг яхши бизнесларидан биридир.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

 Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

Гиёҳвандлик моддаларнинг дунё аҳлига таҳдид солиши мавзўсига бағишланган махсус эшиттиришининг давомини Эрон ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга ҳавола этамиз. Дастуримиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.

  Йигирманчи асрнинг бошланишидан бери жаҳон жомеаси гиёҳвандлик моддаларига алоҳида эътибор қаратди ва кўплаб конвенцияларини қабул қилиб  ушбу гиёҳванд моддаларини сўистеъмол қилишни тўхтатишга ҳаракат қилди. Аммо бу шум тижоратнинг келтирадиган кўп фойдаси ва кантрабандистларнинг илғор технология ва қуролларга эга бўлишлари, бу сайъ-ҳаракатларни амалга оширишга тусқинлик қилди.

 Гиёҳванд моддаларнинг савдоси – дунёдаги энг яхши бизнесларидан биридир. Бир томондан, бу бизнеснинг ривож-равнақ топиши наркотикларга бўлган талабнинг ошиши билан боғлиқ, бошқа томондан эса ушбу ўлимга олиб келадиган бизнеснинг астрономик даромади билан боғлиқдир. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қошидаги жиноятлар ва гиёҳванд моддалар билан қарши кураш олиб бориш идораси томонидан 2017 йил июл ойида берган янги ҳисоботида тарёкнинг ишлаб чиқариш ошмоқда ва какаин бозори ривожланмоқда деб  эълон қилди. 2016-йилда жаҳон бўйлаб тарёкнинг ишлаб чиқариш ўтган йилга нисбатан 30 фоизга ошган. Мазкур ҳисобот шунингдек, кокаин бозорининг кенгайишига ишора қиладиким, 2013 йилдан бошлаб  2015 йилгача бўлган даврда кока буттасини экиш Колумбияда какаиннинг етиштирилиши сабабли 30 фоизга ошган. Гиёҳванд моддаларнинг энг яхши даромадли бизнеси бу кокаин бизнесидир. Далилларга кўрса, кокаин картеллари қўлга киритадиган фойдаси 93 фоизни ташкил қилади.

 Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, бу ўсимликнинг 90 фоизи кокаин моддасини ишлаб чиқариш учун ишлатиладиким кўп миллиард доллар фойда келтирадиган  муҳим савдо марказига айланиб қолган.

Перу, Боливия ва Колумбия мамлакатлари кокаин моддасини ишлаб чиқарувчилар энг йирик мамлакатлар сирасига киради. БМТ-нинг маълумотларига кўра, сўнгги йилларда Боливия ер майдонининг тахминан 29 минг гектарини кокаин моддасини экиш учун  ажратилган эди. Иқтисодий экспертларнинг фикрича, боливиялик фермерлар  кокаиннинг экишига юз қаратишларининг айлантириш сабаби самарадорликни ошириш , модданинг енгиллиги, йилда тўрт маротаба маҳсулотни экиб йиғиштириш ва бу бизнесда америкалик долларларнинг даромадини ортишида деб билиш мумкин. Бу эса Боливиянинг юқорий инфляция иқтисодиётида қийматли даромад манбаига айланган бизнесдир.

Дарҳақиқат, Халқаро жамоатчилик гиёҳванд моддаларни кантрабанда қилиш  муаммосини ҳал этиш масаласида муваффақиятсизликка юзмаюз бўлишининг энг муҳим омили – одамларнинг ўлимига қарамасдан ноқонуний гиёҳванд моддалар кантрабандасига  айланган айрим ишлаб чиқарувчи, тарқатувчи ва транзит қилувчи мамлакатларнинг гиёҳванд моддаларни тижорат  қилишдан катта даромад ва манфаат куриш мақсадида ушбу бизнесга юз қаратишларидандир.

 “Синалоа” картели энг қадимий   гиёҳванд моддалар кантрабандаси гуруҳларидан бири бўлиб Мексикада фаъолият олиб боради. Бу картел Шимолий Америкада гиёҳванд моддаларнинг асосий қисминитаъминлаш учун масъулдир. Мазкур картел денгиз,ҳаво ва ер ости тунеллари ва энг илғор тарқатиш тизими орқали гиёҳванд моддаларни тарқатади. Маълумотларга кўра ушбу картелга дунёнинг  50 мамлакатлари аъзо бўлган.   

 1993 йилда  Синалоа картелнинг раҳбари Хоакин Гусман ҳибсга олинди, лекин саккиз йил ўтганидан сўнг бу шахс зиндондан қочди.

Маълумот учун, АҚШ молия вазирлиги Эль Чапони дунёдаги энг қудратли наркобарон деб билади. Ватанида у 1 миллиард доллар мол-мулки билан энг бадавлат кишилар ўнлигига киради.

Жиноий тузилма раҳбари — «Эль Чапо» лақабли Хоакин Гусман 2015 йилнинг июлида Мексика қамоқхонасидан узунлиги 1,5 километр бўлган ер ости йўли орқали қочиб кетган, аммо бир неча ойдан сўнг яна қўлга олинган эди. Аммо хавфсизлик кучлари Синалоа картелининг фаъолиятини давом эттиришига тўсиқлиқ қила олмадилар.

Афсуски, гиёҳванд моддаларни ноқонуний равишда тижорат қилиш онлайн бозорларига ҳам кирди. Сўнгги ун йилликлар давомида алоқа технологияларнинг ривожланиши боис гиёҳванд моддаларни кантрабанда қилувчи халқаро мафиялар томонидан виртуал фазодан фойдаланиш ҳам ошиб кетди. Чехия гиёҳванд моддалар билан қарши кураш олиб бориш масъуллари берган хабарларига кўра бугунги кунда гиёҳванд моддаларнинг савдо-сотиқ қилиш ижтимоий жойларда ёки мобил телефон орқали амалга оширилади.

Кибержиноятчилик ва Интернет орқали гиёҳванд моддалар савдоси минтақа учун янги таҳдид деб тан олинаётганлиги билан бир қаторда, Интернет тармоғи гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний савдоси, трансмиллий уюшган жиноятчилик, терроризм ва радикаллаштириш мақсадларида фойдаланилаётганлиги янги таҳдидлар туғдирмоқда. Бундай хавф-хатарни тушунган ҳолда, БМТнинг Наркотиклар ва жиноятга қарши кураш бошқармасининг Марказий Осиё давлатлари учун бўлган дастури, мазкур бошқарманинг "Истиқомат қилиш жойи бўлган, худудлари транзит тариқасида ишлатилаётган ва охирги манзил бўлиб хизмат қилаётган мамлакатларнинг прокуратура ҳамда марказий идоралари вакиллари ўртасидаги Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ давлатларида уюшган трансмиллий жиноятчиликка қарши кураш бўйича ҳамкорлик тармоғи" (CASC тармоғи), ҳамда "Терроризмнинг олдини олиш бўйича глобал дастури" билан биргаликда минтақа давлатларининг бундай таҳдидларга қарши кураш олиб бориш учун зарур бўлган салоҳиятларини такомиллаштириш борасида ёрдам кўрсатмоқда.

Янги синтетик гиёҳванд воситалар ва психоактив моддаларнинг пайдо бўлаётганлигини эътиборга олган ҳолда, БМТнинг Наркотиклар ва жиноятга қарши кураш бошқармаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари билан ҳамкорликни давом эттириб, минтақага янги турдаги гиёҳванд моддаларнинг кириб келишининг олдини олишга йўналтирилган саъи-ҳаракатларининг самарасини янада ошириш мақсадида, мутасадди идоралар ходимлари учун ўқув курслари ташкил қилиб келмоқда.

 

Ёрлиқ

Шарҳ