феврал 13, 2018 14:01 Asia/Tashkent

Гиёҳванд моддаларга қарши кураш олиб бориш биринчи амалиёт унвонида, имзоланган дастлабки  шартномасидан  юз йил ўтмоқда.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

 Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

Гиёҳвандлик моддаларнинг дунё аҳлига таҳдид солиши мавзўсига бағишланган махсус эшиттиришни Эрон ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга ҳавола этамиз. Дастуримиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.

Халқаро гиёҳванд моддаларнинг кантрабандаси узоқ  йиллардан бери  дунё аҳлига таҳдид солмоқда. Гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний савдоси билан боғлиқ бўлган  халқаро ташкилотлар бу муаммони ҳал этишга қандай чора-тадбирлар кўришади ва айни пайтда гиёҳванд муаммосининг барча жиҳатларини ҳал қилиш учун қандай режалар тузишмоқда деган савол вужудга келади.  Бугунги дастуримизда биз ушбу масаланинг атрофида сўҳбатлашамиз. Биз билан бирга бўлинг!

Гиёҳванд моддаларга қарши кураш олиб бориш биринчи амалиёт унвонида, имзоланган дастлабки  шартномасидан  юз йил ўтмоқда. Гиёҳванд моддалар бўйича илк халқаро форум 1909 йил феврал ойида Хитойнинг  Шанхай шаҳрида 13 мамлакатлар, шу жумладан, Эрон  иштирокида тарёк  моддаси ва унинг алкалоидлари, ҳамда халқаро тарёк кумитаси ташкил этилди. Ушбу кумита гиёҳванд моддаларини ишлаб чиқариш, кантрабанда қилиши ва истеъмол этиш хавф-хатари ҳақида одамларни огоҳлантиради ва  мамлакатларга гиёҳванд моддаларни ўзининг  ҳукумат доираларида  қаттиқ   назорат остига олишларини тавсия этди.   

   Халқаро тарёк кумитасининг сайъ-ҳаракатлари билан 1912 йил январ ойида Женевада ўтказилган мамлакатларнинг йиғилишда тарёкнинг ишлаб чиқарилиши назорат остига қарор олиб, нодавлат тиббий фойдаланиш  манъ этилди ва Халқаро тарёк Конвенцияси ташкил этилди. Аммо Биринчи Жаҳон уруши (1941)-нинг бошланиши ва урушдан келиб чиққан  асоратлар натижасида, гиёҳванд моддаларнинг кантрабанда қилиш ва ишлаб чиқариш мизонининг ортиш сабабига айланди ва урушда қатнашган мамлакатларда ушбу модда истеъмолининг купайишига олиб келди.

   Биринчи Жаҳон урушидан сўнг, халқаро ҳамжамиятчиликнинг таъсис этилиш  ва БМТ-нинг  қарорлари кодификация этилишидан кейин наркотиклар кантрабандасига қарши кураш бўйича халқаро ҳамкорлик заминаси ижод этилди. 1921 йилда тарёк кантрабандасининг консултатив қумитаси деб номланган тарёк ва бошқа гиёҳванд моддалар савдосини текшириш бўйича комиссия тузилди.  Кейин 1924 йилда Женевада 36 мамлакат вакиллари иштирокида гиёҳванд моддалар мавзўси бўйича конференция  ўтказилди. Бу учрашувда гиёҳванд моддалар кантрабанда қилиш манбаларини аниқлаш ва халқаро кантрабандачилар билан кураш олиб бориш стратегияси назарга олинди ва гиёҳванд моддаларни ишлаб чиқариш, олиб чиқиш ва импорт қилиш бўйича маълумот тўплаш учун халқаро тизим яратилди.

1931 йили Женева шаҳрида  54 мамлакат, шу жумладан Эрон иштирокида гиёҳванд моддаларни ишлаб чиқариш ва тарқатишни бостириш мавзўси бўйича 34 моддадан иборат бошқа бир конференция ўтказилди.  1936 йилда хавфли моддаларнинг ноқонуний кантрабанда қилиш тўғрисидаги конвенция қабул қилинди. 

1961 йилда бир қатор мамлакатлар ўтказилган конференциялар, конвенциялар ва протоколларни хулоса қилиш мақсадида йиғилишлар ўтказдиларким гиёҳванд моддалар бўйича ягона конвенциянинг имзоланиши сабабига айланди.

Амалга оширилган барча бу сайъ-ҳаракатлар гиёҳванд моддаларнинг муаммоси бутун дунё аҳлининг жиддий мушкулоти эканлигидан далолат беради.

Барча мамлакатлар ўзининг сиёсий ва ҳукумат тизим, ҳамда ижтимоий, маданий ва мазҳабий фарқларига қарамай бу муаммо билан гирифтор бўлиб қолган.  Бу муаммо билан қарши кураш олиб бориш учун гиёҳванд моддаларни контрол қилиш халқаро системаси БМТ томонидан тасдиқланган конвенциялар ва шартномалар мажмуаси остида қарор олган. Мазкур заминада БМТ гиёҳванд моддаларни ноқонуний  кантрабанда қилиш билан кураш олиб бориш бўйича халқаро сайъ-ҳаракатларни мувофиқлаштириш, дунё бўйлаб гиёҳванд моддаларни сўистеъмол қилишнинг олдини олишга кўмак бериш, бу моддани экиш устидан назорат қилиш, мамлакатларда дори-дармон мақсади билан гиёҳванд моддаларни ишлаб чиқариш ва уни тақсимлаш халқаро конвенциялар ва шартномаларнинг ижро этилиши устидан назорат қилиш учун махсус идораларни таъсис этган. Бу идоралар ўртасида БМТ қошидаги назорат қилувчи  идоралар энг асосий идора ҳисобланадиким, халқаро конвенциялар ва шартномалар моддаларининг ижро этилиши асосида ташкил этилган ва БМТ томонидан назорат қилинади. Бу ташкилот гиёҳванд моддаларнинг халқаро контрол ва ҳидоят этиш вазифасини ўз зиммасига олган. Мазкур ташкилот гиёҳванд моддаларни кантрабанда қилиш, уни истеъмол этиш, ҳамда ишлаб чиқариш жараёнини назорат этади. Шунингдек, гиёҳванд моддаларни назорат этиш халқаро шартномаларнинг ижро этилишини ўз назоратига олиб гиёҳванд моддалар  халқаро назоратининг маълумот ва ихтисосланган  бутундунё маркази ҳисобланади.  Шунингдек бу заминада  БМТ қошидаги жиноятлар ва гиёҳванд моддалар билан қарши кураш олиб бориш  идорасига ҳам ишора этиш мумкинки халқаро терроризм билан  қарши курашиш, жиноятларнинг олдини олиш ва гиёҳванд моддаларни  назорат қилиш мақсади билан БМТ ташкилоти бош котиби томонидан милодий 1997 йилда ташкил этилди.  

Ёрлиқ

Шарҳ