август 16, 2018 11:43 Asia/Tashkent

Табриз мусиқаси озар тилда суҳбатлашадиган халқ мданиятининг бир қисми ҳисобланиб, ӯзига хос асолат ва чиройга эга. Машҳур озар тилидаги “ошиқлар” қӯшиғи маҳаллий халқнинг маданияти намунаси сифатидек танилган бӯлиб, Озарбойжон мусиқаси ошиқлар вужудида такомиллашиб, бугунга қадар давом этмоқда.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ  номи билан. Ассалому алайкум, азиз тингловчилар! "Табриз – ислом оламининг ёрқин юлдузи” туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯлинг.

Табриз мусиқаси озар тилда суҳбатлашадиган халқ мданиятининг бир қисми ҳисобланиб, ӯзига хос асолат ва чиройга эга. Машҳур озар тилидаги “ошиқлар” қӯшиғи маҳаллий халқнинг маданияти намунаси сифатидек танилган бӯлиб, Озарбойжон мусиқаси ошиқлар вужудида такомиллашиб, бугунга қадар давом этмоқда.

Озарбойжонда мусиқа ҳунари “ошиқлар мусиқаси” унвони билан машҳур бӯлиб, бу минтақа халқ оғзаки ижодида машҳур бӯлган. Ошиқлар энг комил озарий  ҳунармандлар саналиб, улар ҳунар яратиб уни ижро этиш қобилиятига ҳам эгалар. 

Ота-боболаримизнинг айтмоқчи бўлган панд-насиҳатлари, эл эъзозлаган одам бўлишнинг талаб-қоидалари, юрт фарзандларининг ботирликлари, халқимизнинг урф-одатлари, миллий фазилатлар санъат даражасига кўтарилган сўз тизимларидан иборат мақол, қўшиқ, эртак, достон, болаларга бағишланган асарлар ва бошқа жанрлардаги намуналарда ифодасини топади. Шунинг учун ҳам халқ оғзаки ижодини миллий қадриятлар деб аташ одат бўлган. Халқ оғзаки ижоди илмда фольклор деб юритилади. Бу атамани 1846 йилда инглиз олими Уильям Томс таклиф қилган бўлиб, унинг маъноси “халқ донолиги” деган тушунчадан иборат. Аслини олганда, фольклор деганда, халқ томонидан яратилган ҳамма санъат намуналари тушунилади. Меъморлик, наққошлик, ганчкорлик, зардўзлик, мусиқа, рақс, оғзаки адабиёт намуналари – ҳаммасини фольклор деб тушуниш қабул қилинган. Ҳар бир санъат соҳасида иш олиб бораётган мутахассис ўзи танлаган турни “фольклор” деб атайверади.

Биз – сўз санъати сирларини ўрганувчи соҳада иш юритганимиз учун мақол, топишмоқ, лоф, аския, латифа, қўшиқ, эртак, достонларни фольклор намунаси сифатида ёзиб оламиз, таҳлил қиламиз. “Фольклор” атамасини талаффуз қилганимизда халқ оғзаки ижодини тушунамиз. Халқ оғзаки ижодини ўрганувчи олим фольклоршунос ҳисобланади. Фольклоршунослик ҳозирги пайтда адабиётшуносликнинг таркибий қисмидир.

Бадиий адабиёт халқ оғзаки ижодидан бошланади. Бинобарин, адабиёт тарихининг биринчи қисмини фольклор ташкил этади. Шунинг учун филология факультети талабалари мутахассис сифатида шаклланиш жараёнини халқ оғзаки ижодини ўрганишдан бошлайдилар. Фольклор сўз санъатининг асосини ташкил этади. Айни чоқда фольклор асарлари ҳамиша жонли ижро билан алоқада бўлади.

  Табриз шаҳри Эрон халқининг тарихини, табиатини, қаҳрамонлигини ва ҳунармандчилигини талқин этиб, баён этадиган жойдир. Табриз ўзининг узоқ тарихи билан ва гўзал ҳамда жозибадор табиати билан кўплаб сайёҳларни ўзига жалб этади.

Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Табриз – ислом оламининг ёрқин юлдузи” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили [email protected] Today .сoм

 Шарқий Озарбайжон вилояти, тоғлар, дарё ва сойлар, ўрмонлар, даралар ва водийлар, кўкаламзор ва майсазор чўлу-биёбонлар, маъданли сув булоқлар, ғор ва шаршаралари сингари табиатининг жозибадорлиги ва мафтункорлиги билан, шунингдек тарихий ва маданий жиҳатдан ўзига жалб этадиган кўплаб қизиқарли ва мумтозлиги боис, табиатини сайр-томоша қилиш учун ва саёҳат уюштириш учун катта туртки беради. Агар Табриз шаҳридан ўтиб қолишизга тўғри келса ва Эроннинг ушбу минтақасининг табиатини кўришга қизиқсангиз, сиз учун кўплаб варинтлар бор. Ушбу минтақанинг табиатини ва гўзал жойларини йилнинг ҳамма фаслида кўриб, баҳра олишингиз мумкин.

    Табриз шаҳрининг дастлабки тарихий санаси ҳанузгача аниқ ҳисоб-китоблар билан маълум бўлмаган.

Табриз ҳақида илк мавжуд ёзувлар, Ошурийлар подшоҳлиги сулоласининг иккинчи Сарген давридаги ёзувлар мавжуд. Шунингдек, ҳижрий шамсий 1380 йилларда милодий ҳисобда 2001-2011 йилларда Табриз марказининг атрофидаги Асри оҳан деб номланган музейнинг сайтида қўйилган топилмалар ва тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, ҳозирги Табриз шаҳрининг ўрнидаги мавжуд цивилизация милоддан аввалги биринчи ва иккинчи минг йилликка бориб тақалади.

Ҳурматли тингловчилар! “Табриз – ислом оламининг ёрқин юлдузи” туркум эшиттириши биринчи сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.

 

 

 

 

 

 

 

Ёрлиқ