август 29, 2018 14:36 Asia/Tashkent

Озарбойжон вилояти Эрон улкан қисмида жойлашган бўлиб, ўзининг бой табиати билан ажралиб туради. Ушбу вилоятда ҳам баланд тоғлар ва даралар ҳамда кенг яйлов ва даштларни кузатиш мумкин.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар! “Табриз – ислом оламининг ёрқин юлдузи” туркум-эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.

Озарбойжон вилояти Эрон улкан қисмида жойлашган бўлиб, ўзининг бой табиати билан ажралиб туради. Ушбу вилоятда ҳам баланд тоғлар ва даралар ҳамда кенг яйлов ва даштларни кузатиш мумкин.

Эрон шимоли-ғарбида Озарбойжон номланган гўзал бир минтақа жойлашган ва хос жуғрофик мавқега эга бўлгани боис ҳам ушбу минтақа Эроннинг муҳим минтақаларидан бири ҳисобланади. Озарбойжон ӯз навбатида шарқий, ғарбий, Ардабил ва Гелон вилоятининг бир қисмини ӯзида қамраб олган.

 Озарбойжон қадимий Эрон юртининг муҳим бир бўлаги бўлиб, узоқ ўтмиш давомида кўплаб тарихий воқеалар маскани ҳисобланади.

2018 йили эса Эжроннинг Табриз шаҳри исломий туризм пойти деб эълон қилинган.2018 йилда Табриз шаҳри Ислом оламининг сайёҳлик намунаси сифатида танланиши бу ерда ашоир ё кӯчманчи қабилалар қишлоқларини  туристларнинг яшашлари учун шароит муҳайё этишларига сабаб бӯлди. Табриз ўзини Эроннинг энг замонавий, гўзал, жозибадор ва энг тараққий этган шаҳри эканлигини намоён этишга муваффақ бўлди. Табриз Эрон шимолий ғарбидаги катта шаҳар бўлиб, шарқий Озарбайжон вилоятининг маркази ҳисобланади. Табриз, шимол, жануб ва шарқ томондан тоғликлар билан ўралган бўлса, ғарб томондан эса, Табриз текислик дашт ва Ожий чой дарёсининг шўрлик ерлари билан чегараланган.

Кўчманчи қабилалар вилоятнинг чегара минтақаларида яшайдилар ва вилоятнинг учдан бир қисми уларга тегишлидир. Озарбайжондаги кўчманчи қабилалар асосан дала ва яйлоқларда ўтовлар қуриб яшайдилар. Улар ўтовларни эчки юнгидан тайёрланган қора рангли ипдан тикадилар.

Арасборон, Шарқий Озарбайжон вилоятининг тоғли региони номи бўлиб, ҳар йили ушбу минтақага кўплаб сайёҳлар ташриф буюришади ва сайр-томоша қилиб ушбу тоғли зонанинг жозибадор манзарасидан баҳраманд бўлиб кетишади.

Арасборон ўрмонларининг кенглиги 80 минг гектардан кўпроқ ҳудудни қамраб олади. Бепоён кенгликлардан иборат бўлиб, географик жиҳатдан эса каспий денгиз ўрмонлари тоифасидан бўлиб, Ҳирконий минтақасида жойлашган ва каспий денгиз ўрмонларига ва қора денгиз қирғоқларидаги ўромонларга ўхшаш жойлари ҳам кўп бўлиб, қарағай ва сасна сингари ҳар хил дарахтлар ўсади.

Шунингдек, Арасборон ўрмонларида ўсимликлар табиати ва жониворлар ҳам жуда кўп. Ўсимликлар жиҳатидан ушбу минтақа каспий денгиз, кавказ ва Ўрта ер денгизи иқлимига ўхшашлиги бор. Арасборон ўрмонлари жанубий қисмларининг аксарияти яйлов ва ўтлоқлар билан ўралган.

Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Табриз – ислом оламининг ёрқин юлдузи” туркум- эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили [email protected] Today .сoм

Табриз шаҳри Эрон халқининг тарихини, табиатини, қаҳрамонлигини ва ҳунармандчилигини талқин этиб, баён этадиган жойдир. Табриз ўзининг узоқ тарихи билан ва гўзал ҳамда жозибадор табиати билан кўплаб сайёҳларни ўзига жалб этади.

Шарқий Озарбайжон вилояти, тоғлар, дарё ва сойлар, ўрмонлар, даралар ва водийлар, кўкаламзор ва майсазор чўлу-биёбонлар, маъданли сув булоқлар, ғор ва шаршаралари сингари табиатининг жозибадорлиги ва мафтункорлиги билан, шунингдек тарихий ва маданий жиҳатдан ўзига жалб этадиган кўплаб қизиқарли ва мумтозлиги боис, табиатини сайр-томоша қилиш учун ва саёҳат уюштириш учун катта туртки беради.

Маҳаллий аҳоли Арасборон ўрмонларининг атрофларида чорвачилик, боғдорчилик, асаларичилик, қўл ҳунармандчилиги ва сайёҳлик фаолиятлари билан шуғулланишади.

Табризнинг бошқа жозибардор томонларидан яна бири бу, ушбу шаҳарнинг теварак-атрофида тоғли зоналар ва паст баландликлар бўлиб, алпинистлар ушбу ерларга сафар қилишга жуда ҳам қизиқишади. Саҳанд шарқий Озарбайжон вилоятида жойлашган чўққининг номи бўлиб, Табриз жанубидан 50 километрлик масофада жойлашган.

Ҳурматли тингловчилар! “Табриз – ислом оламининг ёрқин юлдузи” туркум- эшиттириши навбатдаги сони ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.

 

 

Ёрлиқ