август 30, 2018 13:14 Asia/Tashkent

Эроннинг Табриз шаҳри ӯзининг бой ӯтмиши билан турли давраларни бошдан келчирган. Табриз шаҳри ӯз тарихида 7 маротаба турли давлатлар пойтахти бӯлганининг ӯзи катта аҳамиятга эга. Агарчи ӯтмишда бе ерда қаттиқ ер қимирлашлари бӯлиб ӯтган ва бк шаҳарни ер билан текислаб ташаган бӯлса ҳам, янада бу шаҳар арзигули тарихий асарларни сақлаган. Табриз шаҳрининг тарихий ёдгорликлари сони мутахассислар фикрига кӯра 500 ададдан ортиқроқдир.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар! “Табриз – ислом оламининг ёрқин юлдузи” туркум-эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.

Эроннинг Табриз шаҳри ӯзининг бой ӯтмиши билан турли давраларни бошдан келчирган.  Табриз шаҳри ӯз тарихида 7 маротаба турли давлатлар пойтахти бӯлганининг ӯзи катта аҳамиятга эга. Агарчи ӯтмишда бе ерда қаттиқ ер қимирлашлари бӯлиб ӯтган ва бк шаҳарни ер билан текислаб ташаган бӯлса ҳам, янада бу шаҳар арзигули тарихий асарларни сақлаган. Табриз шаҳрининг тарихий ёдгорликлари сони мутахассислар фикрига кӯра 500 ададдан ортиқроқдир.

Ҳайдарзода уйи, Каноний кӯзаси, Ганжаий, Гурувсий, Салмосий, Мужтаҳидий, САҳтий, Ситорхон ва Ҳаририй Табриз шаҳрининг юзлардан ортиқ тарихий ёдгорликлардан намуналардир.

Бу тарихий уйлар улкан маънавий мерос ҳисобланади.

Бу тарихий шаҳарнинг шонли ӯтмиши  ва маданиятини ӯзида акс эттирувчи  Ахамонийлар музейи,  Сосонийлар музейи ва Қожор музейи каби жуда кӯп музейлар мавжуд. Табиат ва технология музейида эса  турли жониворлар, гулу гиёҳлар ва заминшуносликка оид кӯплаб экспонатлар билан танишиш мумкин. Форс музейида Эрамиздан минглаб йил илгари сополдан ясалган ашёлар, Афифобод музейида эса  Сафавия давридан Паҳлавий давригача муомалада бӯлган қурол-яроқ намуналари намойишга қӯйилган.

Бу тарихий шаҳарда  шунингдек, Шоҳчароғ каби мазҳабий обидалар ҳам бор. Турист ва саёҳатчиларни эса барча замонавий имкониятларга эга бӯлган меҳмонхоналар кутиб турибди. 2018 йилда Табриз шаҳри Ислом оламининг сайёҳлик намунаси сифатида танланди. Табриз ўзини Эроннинг энг замонавий, гўзал, жозибадор ва энг тараққий этган шаҳри эканлигини намоён этишга муваффақ бўлди. Табриз Эрон шимолий ғарбидаги катта шаҳар бўлиб, шарқий Озарбайжон вилоятининг маркази ҳисобланади. Табриз, шимол, жануб ва шарқ томондан тоғликлар билан ўралган бўлса, ғарб томондан эса, Табриз текислик дашт ва Ожий чой дарёсининг шўрлик ерлари билан чегараланган.

Табриз тоғ орасидаги водий текисликлар шаклини олган. Ушбу шаҳарнинг Теҳронгача бўлган масофаси 599 километрни ташкил этади. Табризнинг атрофи ва ичкарисидан иккита дарё ўтган.Табриз шаҳри Эрон халқининг тарихини, табиатини, қаҳрамонлигини ва ҳунармандчилигини талқин этиб, баён этадиган жойдир. Табриз ўзининг узоқ тарихи билан ва гўзал ҳамда жозибадор табиати билан кўплаб сайёҳларни ўзига жалб этади.

Осиё материки давлвтларида кӯплаб қадимий шаҳарлар мавжуд бӯлиб, Табриз шаҳри тарихий ва антиқа шаҳарлар сирасига киради.

Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Табриз – ислом оламининг ёрқин юлдузи” туркум- эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили [email protected] Today .сoм

Табриш шаҳрининг тарихий ёдҳгорликларидан унинг марказий қисмидан топилган тарихий қазилмалар,Масжиди кабуд ва бошқа тарихий асарлар  археологлар таважжуҳини ӯзига жалб этиб келмоқда.Тарихий кашфиётлар ӯтказилишиан олдин Табриз шаҳри қидмати ҳақида ҳеч қандай аниқ маълумот йӯқ эди. Бу шаҳарнинг қадимда мавжуд бӯлгани ҳақида фақат милоддан 7 аср олдинги Ошурийлар замонидаги шоҳ, Соргун 2 –чи катибаларида маълумот берилган. Аммо Масжиди Кабудда топилган тарихий ёдгорликлардан кейин сирли олам пардаси кӯтарилди. Масжиди Кабуд ёки Кўк масжидни Жаҳоншоҳ масжиди деб ҳам аташади.Ушбу масжиднинг гунбази кўк бўлгани ва унинг биносида кўк рангли кошилар ишлатилгани боис уни Фирузаи Ислом, Фирузаи жаҳон ва ёки  Масжиди Кабуд деб аташган.Ушбу масжид ўн бешинчи милодий асрда Жаҳоншоҳ Қара қуюнлу ҳукумати даврида   Жаҳоншоҳнинг қизи Солиҳа исмли аёл томонидан қурилган.Масжиди Кабуднинг баланд дарвозаси. Масжид биносининг ташқи ва ички қисми кўк кошилар ва бошқа ранглар билан безатилган. Ушбу масжиднинг гунбазидаги ҳилол, унинг сутунлари ва бино деворларининг нафислик билан безатилгани ҳар бир кўрувчининг диққатини ўзига тортади.

Масжиди Кабудни на фақат унда ишлатилган коши (мозаика)лар ўзгача зийнат беришган, балки тош билан нафис қопланган масжид майдонлари ҳам унга чиройли кўриниш беришган.

Ҳурматли тингловчилар! “Табриз – ислом оламининг ёрқин юлдузи” туркум- эшиттириши навбатдаги сони ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.

 

 

 

 

 

 

 

 

Ёрлиқ