сентябр 02, 2018 09:14 Asia/Tashkent

Эронга сафар қилган саёҳатчиларнинг ёзишлари ва хотираларидан шундай хулосага келиш мумкинким, Эронга сафар қилиш жисмоний бир жойдан бошқа жойга саёҳат қилиш бўлсада, аммо сафар қилишнинг маданияти ҳисобланади. Улар туризм ва саёҳатнинг гўзал жилваларини кўришадиким, уларнинг тасаввурларидан биткул фарқ қилади.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ  номи билан. Ассалому алайкум, азиз тингловчилар! "Эрон хорижлик сайёҳлар нигоҳидан" туркум эшиттириши дастлабки сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯлинг.

Азиз тингловчилар! Туркум-эшиттириши 26 қисмдан иборат бӯлиб, Эрон ӯлкасини, унинг маданият ва расм-русумларини хорижий сайёҳлар кӯзидан кӯрсатади.

Бизнинг аксаримиз бошқа давлат ва миллатлар, уларнинг маданият ва яшаш тарзларидан хабардор бӯлишни истаймиз.  

охирги йилларда инсоннинг маънавий эҳтиёжларига жавоб бериш лозимлигини сезмоқдамиз. Бу иддаонинг далелини бугунги ҳаётда халқнинг кундан кунга янги маъноларни топиш учун мойиллик зоҳир этишларида кўришимиз мумкин. Бу янги тўлқиннинг далилини ўз ўзлигини аниқлаш учун мусофирнинг сафар қилишга қилган сайъ-ҳаракатларида ёки дунёнинг маънавий маконларига сафар қилишда мушоҳада этиш мумкин. Масалан турли мамлакатлар саёҳатчиларининг Эронга қилган сафарини назарга олинг. Эронга сафар қилган саёҳатчиларнинг ёзишлари ва хотираларидан шундай хулосага келиш мумкинким, Эронга сафар қилиш жисмоний бир жойдан бошқа жойга саёҳат қилиш бўлсада, аммо сафар қилишнинг маданияти ҳисобланади. Улар туризм ва саёҳатнинг гўзал жилваларини кўришадиким, уларнинг тасаввурларидан биткул фарқ қилади.

Уларнинг эшитган ва кўрган нарсаларидаги қарамақаршилик саёҳатчини макон ва мафҳумлардан янги тажрибаларни касб этишга ҳидоят этадиким, фақат географик фазода чегараланиб қолмайди. Бу тажриба унга ўзлик ва имтиёзлар бағишлайди.

Исломдан қӯрқитиш ва Эрондан қӯрқитиш падидаси инкор қилиб бӯлмайдиган бир воқеият бӯлиб, деярли ҳар куни ахборот воситаларида бу мавзуда хабарларни эшитиб турамиз. Албатта буандай хабарлардан мақсад бу Эрон ва ислом ҳақидаги тасаввурларни ӯзгартиришдир.

Чет эллик сайёҳларнинг Эрон ҳақидаги таассуротларини билиш учун туризм соҳасида ишлайдиган Бобак Киёнпур фикрлари қуйдагитча: Эронга биринчи маротаба келадиган сайёҳлар бу ердаги хавсизлик, пули, ҳижоб ва виза олиш шароитлари ҳақида саволлар беришади. 

Шунинг учун ҳам кӯплаб сайёҳлар, жумладан Андрие Рушка Эронга сафар қилганидан сӯнг тамомила бошқача воқеият билан юзмаюз бӯлди. Рушке Олмон фуқароси бӯлиб, Эронга 3 маротаба сафар қилган. Рушка ӯз сафарларидан сафарнома сифатида нашр этиб, шунингдек ҳужжатли филм шаклида ватандошларига таништирган. Рушке Эронни минтақада тинч ва омон бир давлатдек таниган. У шунингдек бошқаларни ҳам ҳеч қӯрқмасдан Эронга келишларига даъват этди.  Ҳақиқат шундаки, бундай сафарларни турлича сафарлар деб билиш мумкин. Чунки сафар қилишдан мақсад фақат битта уйни ижарага олиш ва кун ўтказиш бўлса, буни ҳар бир шаҳар ёки мамлакатда амалга ошириш мумкин. 

 Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Эрон хорижлик сайёҳлар нигоҳидан” туркум эшиттириши биринчи сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили [email protected] Today .сom

Саёҳатчиларнинг бундай маконларга сафар қилишларини бошқа жойларга қилган сафарларидан фарқ  қилдирувчи ва афзал қилувчи масала бу уларнинг ўз атроф-муҳитларига қарашлари саналади. Бу қараш маънавий қадриятларга эгадир ва саёҳатчиларни тафаккур қилшга ундайди. Саёҳатчи шунга англаб етадиким, мизбон жамиятнинг хатти-ҳаракат қилиш усули моддий ва иқтисодий қарашлар билан ҳеч қандай алоқаси йўқ. Улар манфаатжўйлик қарашлардан йироқда бўлиб, меҳмонга энг яхши нарсаларини тақдим этишади ва унинг осойишталиги учун қўлидан келган нарсани бажо келтиради. Бу хатти-ҳаракатдан туризм ва саёҳат қилиш маънавиятининг мафҳуми намоён бўлади. 

Ҳар ким биринчи маротаба Эронга қадам қӯйса уни ажойиб ҳис-туйғу қамраб олади.

Эрон тўрт фаслнинг юртидир ва унинг турли минтақаларига сафар қилиб, сиз бир вақтнинг ўзида тўрт фаслни ушбу мамлакатда кузатишингиз мумкин. Агар ушбу юрт шимолининг марказида аҳоли Ўрта Ер денгизининг рутубатли ва ям-яшил фазосида ёки гўзал тоғли минтақалардаги шароитда  яшашса, мамлакат аҳолисининг бошқа  қисми биёбон гўшалари ва қуриган даштларда яшашади.

Ҳурматли тингловчилар! “Эрон хорижлик сайёҳлар нигоҳидан” туркум эшиттириши биринчи сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.

 

 

 

 

 

 

 

Ёрлиқ